Италия чемпионатининг 17-тури доирасида «Интер» ўз уйида «Женоа»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, «нерадзурри» посбони Самир Ханданович 100-ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Словениялик дарвозабон 2012 йилда "Интер"га ўтганидан буён А сериянинг ҳеч бир дарвозабони бунчалик кўп "қуруқ" ўйин ўтказмаган.
Ханданович ушбу мавсумда Италия чемпионати доирасида 17та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 7тасида гол ўтказиб юбормади. «Интер» 42 очко билан Италия чемпионатида 1-ўринни эгаллаб турибди.