Франциянинг «Монако» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Леонард Жардим билан хайрлашишни режалаштирмоқда дея хабар тарқатди RMC Sport.
Португалиялик мутахассис қўл остида “Монако” ўз майдонида “Лилль” клубини 5:1 ҳисобида мағлуб этганига қарамасдан, раҳбарият Жардимни бўшатиш ниятида.
Раҳбарият Жардимнинг биринчи даврада қайд этган натижаларидан қониқиш ҳосил қилмади.













