Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-0 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Монтелла хайрлашув хатини ёзиб қолдирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

“Рома” жамоасидан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан сўнг, “Фиорентина” клуби бош мураббийи Винченцо Монтелла истеъфога чиқарилганди. Италиялик мутахассис “Фиорентина” клубига хайрлашув хатини ёзиб қолдирди.

"Мен жуда кўп нарсаларни айтишни хоҳлагандим, лекин мен олдинга қарашни яхши кўраман. Флоренция бундан кўпроғига лойиқ. Шаҳар, мухлислар менинг юрагимнинг тубидан жой олади. Хатога йўл қўйганимни тан оламан. Мен, ёрдамчиларим ва футболчилар хато қилдик. Бироқ, нафақат биз... Мен тайёр ва иқтидорли ёшлардан иборат жамоам бўлишини хоҳлагандим.Бироқ, "бизнинг" ёшларга ва тажрибали ўйинчиларга эътибор қаратиш кўрсатмаси бўлган эди.Шу боисдан клуб раҳбарияти менинг олдимга ҳеч қандай вазифа қўймаганди. Шубҳасиз, бу мавсум "Фиорентина" учун ўтиш даври бўлди. Бундай мавсумда гўзал лаҳзалар ва қийин вазиятлар бўлади. Буларни ҳамжиҳатликда ҳал қилса бўларди. Январь ойида жамоани кучайтиришни ва рақобатдош жамоага айлантиришни кутгандим. Мавсум ярмида жамоани тарк этганимдан афсусланмайман десам ёлғон гапирган бўламан. Иккинчи даврада “Фиорентина” яхши ўйин намойиш этади, мен бунга шубҳа қилмайман. Барча ёрдамчиларимга ва футболчиларимга раҳмат айтаман. Бироз ғазабданаман, лекин менга ишонганларга ва "Фиорентина" клубини бошқаришимга имконият яратиб берганларга миннатдорчилик билдираман. Мендан кейин келадиган мураббийга омад тилаб қоламан. Клуб президенти ва барча раҳбарият аъзоларининг келажакдаги ишларига омад тилайман. Улар ажойиб инсонлар, улар "Фиорентина"ни яхши кўришади. Барча натижалар учун жавобгар бўлганим ҳақиқат. Мен чақмоқ таёқчасига айлангандим. Майли. Менинг елкаларим кенг. Бу вазиятни тўғрилай олишимга шубҳам йўқ. Олдинлари ҳам менда қийин вазиятлар бўлган ва буларнинг барчасини енгиб ўтишга муваффақ бўлганман. Раҳмат, "Фиорентина". Мен ҳар доим сенинг ёнингдаман", - Монтелланинг хайрлашув хати ўз сайтига жойламоқда “Фиорентина" клуби расмий сайти.

Киритилди: 17:19, 22.12.2019.
Ўқилди: 3306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10092]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [7660]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [6524]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4471]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3051]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [2263]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2109]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2054]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [1922]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1899]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.