Оғир атлетика бўйича Қатар Халқаро кубогида юқори вазн тоифасидаги вакиллармиз ҳам омадли старт олишди. Ортда қолган баҳслар якунида жамоамиз яна 2 кумуш медални қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида Сарварбек Зафаржонов -81кг вазн тоифасида силтаб кўтариш машқи бўйича 194 килограмм билан кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, қизларимиздан -76 килограмм вазнда Турсуной Жабборова даст кўтариш машқида шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Вакиламиз ушбу машқда 104 килограмм тошни кўтиришга муваффақ бўлди.