Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 23-24 декабр кунлари Ўзбекистон Шахмат федерацияси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида илк бора Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири ўтказилади.

Унда 100 дан ортиқ профессионал ҳамда ҳаваскорлар қатнашиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат бўйича халқаро турнири Рапид йўналишида 7 турдан, “А” ва “Б” гуруҳларида ўтказилади. Мусобақа швейцарча тизимда, ФИДЕ қоидалари бўйича ўтказилади.

Мусобақада ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилади.

Хотира турнирда қатнашиш учун профессионал шахматчиларнинг ФИДЕ халқаро рейтингида 2000 баллдан кам бўлмаслиги талаб этилади, ҳаваскорлар ўртасида қатнашиш учун эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Миллий Телерадиокомпанияси томонидан тақдим этилган рўйҳат асосида қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири швейцарча тизимда ўтказилиб, 23 декабр куни 4 тур, 24 декабрда эса қолган
3 тур ўтказилади.

Чемпионатни ўтказишга Ўзбекистон Шахмат Федерациясидан ташриф буюрган тажрибали, профессионал ҳакамлар бевосита раҳбарлик қилади.

Хотира турнирининг очилиш маросими 23 декабр куни соат 10:00 да Халқаро Шахмат академияси халқаро мусобақалар ўтказиш зали “Айвон” биносида, ёпилиш ҳамда тақдирлаш маросими эса 24 декабрда соат 12:00 да бўлиб ўтади.
Чемпионат якунида иштирокчилар диплом, медал билан тақдирланадилар.

Киритилди: 14:01, 23.12.2019.
Ўқилди: 4955 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3889]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3412]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2959]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [2923]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2778]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2766]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2432]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2401]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2340]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2098]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик