"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро, ВВС версиясига кўра, Англия премьер-лигасининг сўнгги 10 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Ўтказилган сўровномада аргентиналик футболчи 26 фоиз овоз билан 1-ўринни эгаллади. Иккинчи поғонани "Ливерпуль" Жеймс Милнер эгаллади (12%). "Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди (11%) эса ундан бироз ортда қолди. "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" клублари собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни (10%) 4-поғонани банд этди.
31 ёшли Агуэро 2011 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"га ўтган эди. У "шаҳарликлар" сафида барча мусобақалар доирасида 355та ўйинда майдонга тушиб, 244та гол урди ва 71та голга узатма берди.
Англия чемпионатидаги энг ёдда қолган воқеа сифатида "Лестер"нинг чемпионлиги (2016) тан олинди. Ушбу воқеа учун 38 фоиз овоз берилди. Бу борадан иккинчи ўринни Серхио Агуэро томонидан 2012 йилда "Куинз Парк Рейнжерс" дарвозасига урилган гол эгаллади (29%).