"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоадаги фаолиятини давом эттиради.
Sport нашри хабарига кўра, клубдаги президентлик сайловларида Жоан Лапорта ғалаба қозонганидан сўнг 61 ёшли немис мураббийи 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартномани яна бир йилга узайтиришга рози бўлди.
Бу ҳақида расмий эълон сайлов жараёнлари ўз ниҳоясига етганидан сўнг эълон қилинади.













