Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Трансфермаркет дунёнинг энг қиммат 5 та жамоаси номини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Таниқли Трансфермаркет нашри яқиндагина ўз фуболчиларнинг трансфер нархини янгилади. Бу жамоаларнинг умумий қийматида ҳам ўз аксини топиши турган гап. Бугун ушбу нашр берган маълумотларга кўра, дунёнинг энг қиммат 5 та жамоаси номини билиб оламиз.

5-ўрин ПСЖ

Париж жамоаси ўз сафини янгидан янги юлдузлар билан тўлдираётганига қарамай, ўз тан нархини тобора йўқотиб бормоқда. Трансфермаркет нашри клубнинг умумий қийматининг 50 миллион еврога арзонлаганини маълум қилишига қарамай, парижликлар 5-ўриндан тушиб кетишмади. Айни дамда жамоанинг умумий қиймати 1,01 миллиард еврони ташкил этмоқда. Жамоанинг умумий қиймати пасайишида Неймар ва Каванининг тутган ўрни “беқиёс”. Бразилиялик футболчининг фаолияти давомида илк бор трансфер нархининг пасайиши кузатилди. Яна 20 миллион еврога! Кавани эса, қисқа фурсат ичида 15 миллион еврога арзонлаб кетди.

4-ўрин “Реал Мадрид”

“Қироллик клуби” бир неча йил давомида Испаниянинг энг қиммат жамоаси мақомини ҳеч кимга бермай келаётган эди, бироқ трансфермаркет нархларни янгилагач, “Барселона”ни ўзларидан олдинга ўтказиб юборишди. Айни дамда “қаймоқранглилар”нинг умумий қиймати 1,07 миллиярдга тенг. Янги белгиланган нархлар сабабли клуб 110 миллион евро йўқотди. “Реал Мадрид” футболчиларининг деярли барчаси арзонлаб кетди. Рамос ва Бензема Ёши ўтгани боис пастроқ кўрсатгич қайд этгани табиий, бироқ Винисиуснинг ҳам тавон пули 20 миллионга (Аввалроқ 70 миллион эди.) пастлагани эътиборга молик. Шунингдек, жамоанинг энг қиммат футболчиси Эден Азар ҳам “арзонлаб кетди”. Мадриддаги илк ярим йили давомида ярим ҳимоячи 30 миллион евро йўқотди. “Челси” клубида бундай холат бирор маротаба ҳам кузатилмаган эди.

3-ўрин “Барселона”

Католония жамоаси умумий ҳисобда 80 миллион евро йўқотган бўлсада, Испаниянинг энг қиммат жамоаси мақомини (умумий қиймати 1,09 миллиярд евро) салқаб қолишга муваффақ бўлди. Асосий таркибдаги футболчилардан Антуан Гризман, Пике, Суарес, Видал, Ракитич ва хатто Месси ҳам бироз арзонлашга мажбур бўлди. Ўзининг 6-“олтин тўп”ини қўлга киритган ҳужумчи 3 ҳафтадан сўнг нақд 10 миллион евро йўқотгани эътиборга молик. Шундай бўлсада, аргентиналик футболчининг ишлари Усман Дембеленикидан анча яхшироқ. Йил бошида 100 миллиондан ортиқроққа бахоланган ҳужумчининг айни дамда трансфер қиймати 75 миллион еврога тенг.

2-ўрин “Ливерпуль”

 

ЕЧЛ ғолиблигидан сўнг, клуб 110 миллион еврога қимматлади ва иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Эндиликда ушбу жамоада энг қиммат ҳимоячи ва энг қиммат қанот ҳимоячилари тўп сурмоқда. Ҳужумчилар орасида Садио Мане ва Роберто Фирминонинг трансфер нархи кўтарилган. Ҳужум учлигининг сўнгги вакили Муҳаммад Салаҳ эса, қарийб бир ярим йилдан бери ўз қийматидан арзонлаганича йўқ. Шунингдек, Фабиньо, Алиссон ва Матипда ҳам бироз ўсиш кузатилган. Ҳозирда АПЛ пешқадамининг умумий қиймати 1,18 миллиярд еврони ташкил этади.

1-ўрин “Манчестер Сити”

“Шаҳарликлар” ўтган мавсумда бу кўрсатгич борасида етакчиликни ҳеч кимга беришмаган эди. Сўнгги янгиланиш амалга оширилгач, клуб яна 40 миллион еврога қимматлади ва сайёрамизнинг энг бадавлат жамоаси мақомини ўзида ушлаб қолди. Энг қизиғи шундаки, клуб сафида атиги иккита футболчининг трансфер қиймати кўтарилди. Улардан бири - Кевин Де Брёйне Белгиянинг энг қиммат футболчиси мақомига эга бўлган бўлса, иккинчиси Кейндан энг қиммат инглиз футболчиси унвонини тортиб олган Раҳим Стерлинг.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:09, 26.12.2019.
Ўқилди: 5414 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.