La Stampa нашрининг хабарига кўра, “Торино” клуби “Фиорентина” ярим ҳимоячиси Милан Баделга қизиқиб қолди.
30 ёшли хорватиялик футболчи қишки трансфер вақтида “буқалар” сафига кўчиб ўтиши мумкин.
Маълумот учун, футболчининг трансфер ҳуқуқи “Лацио”га тегишли. У “бинафшалар” сафида ижара асосида тўп сурмоқда.