Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнга оид энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Барселона” янги ҳужумчи топди

Голландиянинг ПСВ клуби ҳужумчиси Даниел Мален Католониянинг “Барселона” жамоаси эътибор марказида турибди. Спортс.ес нашри берган хабарларга кўра, “Барселона” “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни қўлга киритишни уддалай олмаса, бор эътиборини айнан Маленнинг трансферига қаратади. Айни дамда голландиялик футболчининг трансфер қиймати 28 миллион еврога тенг. Шунга қарамай, ПСВ ўз ҳужумчиси билан 40 миллион евродан камига хайрлашмоқчи эмас.

“Манчестер Сити”дан кутилмаган юриш

“Тҳе Атҳлетиc”нинг хабар беришича, “Манчестер Сити” келаси йил ёзда катта маштабдаги трансфер компаниясини амалга оширишни режалштирмоқда. Унга кўра, клуб ўз футболчиларининг бир нечтасини сотувга қўяди.

Сотувга қўйилиши кутилаётган футболчилар рўйхатида Николос Отаменди, Бенжамин Мендий ва Габриел Жезус ҳам мавжуд. Ҳужумчи клуб сферасидаги муҳим футболчилардан бири бўлишига қарамай, “шахарликлар” жамоа таркибини тўлиқ янгилишни исташмоқда. Клуб шу йўсинда ўз имиджини тиклаб олмоқчи.

Роналду ортга қайтиши мумкин

Таниқли ва ишончли “Гоал.cом” сайти берган маълумотларга кўра, Туриннинг “Ювнетус” клуби ҳужумчиси Криштияну Роналду қишки трансферлар чоғида Мадридга қайтиши мумкин. Футболчини ортга қайтариш фикри “қиролик клуби” рахбари Флорентина Пересдан чиққан.

Бундан ташқари, Перес Роналду билан унинг ортга қайтиши ҳақида келишиб ҳам олгани маълум қилинмоқда. Агар барчаси омадли кўриниш олса, Роналду қишки трансферлар чоғида “Реал Мадрид”га қайтиш мумкин.

Стадион.уз изоҳи: Ушбу хабар чиққан кун Испанияда халқаро ҳазил куни ҳисобланади. Худди бизда 1-апрел дегандек гап. Шундай экан, бу маълумотнинг ҳазил бўлиб чиқиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

Лемар Лондонга кўчиб ўтиши мумкин.

“Атлетико Мадрид” вингери Томи Лемар ўз фаолиятини АПЛ жамоаларидан бирида давом эттриши мумкин. Бу ҳақида “Диарио АС” ахборот агентлиги маълумот тарқатмоқда. Айни дамда футболчи учун асосий даъвогар Лондоннинг “Арсенал” жамоаси бўлиб турибди.

Лондонликлар ўтган мавсумда ҳам Лемарни ўз таркибига қўшиб олмоқчи эди, бироқ “Атлетико” футболчини жамоада олиб қолган эди. Эндиликда ҳужумчининг ўзи клубдан ўзини трансферга қўйишларини илтимос қилмоқда. Гап шундаки, футболчи “Ателтико Мадрид” сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва ўз фаолиятини қайтадан ишга туширишни истамоқда.

Eслатиб ўтамиз, айни дамда трансфермаркет портал футболчини 30 миллион еврога баҳолаган ва “Матрасчилар” ҳам футболчининг трансфери учун айнан шунча пул ишташмоқда.

“Эвертон” қишки трансфер нишонини аниқлаб олди

“Эвертон” жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти клуб раҳбариятидан “Наполи” ҳужумчиси Лоренцо Инсинение харид қилишларини илтимос қилди. Бу ҳақида Ле10Спорт нашри хабар тарқатмоқда.Айни дамда Инсиние ўзининг энг ёмон мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Ҳужумчининг клуб мухлилсари ва раҳбарлари билан алоқалари ёмонлашган.

“Эвертон” ҳужумчи учун узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр. Италия клуби ўз ҳужумчиси учун 60 миллион евродан камига кўнмоқчи эмас. Eслатиб ўтамиз, Инсиние “Наполи” сафида 324 та учрашувда иштирок этган ўлса, 81 та гол ва 72 та голли узатмани амалга оширган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:27, 29.12.2019.
Ўқилди: 8574 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.