Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Даврон Файзиевдан анонс: «Лондон дербиси»

Баҳо:
+ | -

Авжига чиқаётган "совғали кунлар"да яна бир катта тўқнашув. Дерби. Лондон дербиси, бундайлари кўп биласиз, лекин титуллар ва мухлислар сони бўйича бу энг каттаси.

Айниқса, Венгер ва Моуринью бир-бирининг “ёқасидан” олган даврлар у бошқача ўтарди. Фрэнк Лэмпард ва Микель Артета ҳам қатнашган уларда. Билишади. Футболчи сифатида. Ҳаммаси учун жавобгар шахс сифатида эса бугун биринчи бор юзма-юз чиқишади. Иккала клуб янгиликка қўл урди. Мураббийлик тажрибаси бўлмаган икки собиқ футболчи рулга ўтирди.

Лэмпарднинг устунлиги - у хақиқий афсона! "Челси" тарихидаги энг зўрлардан бири. Уни раҳбарият ва мухлислар бирдек ҳурмат қилади.

Артета ўртачароқ даражада бўлган. Меҳнаткаш. Аммо унинг ҳам устун жиҳати бор. У устоз кўрди. Энг ТОП-мураббийлардан бири ёнида ўтирди ва сезганмисиз йўқми Гвардиола кўп вазиятда бориб Артетанинг гапини оларди. Плюс Пеп қизишганда фақатгина Микель бориб уни тинчлантирарди. Мен учун дерби айнан ёш коучлар жанги.

"Арсенал" - "Челси", 18:45дан FUTBOL-TVда бирга томоша қиламиз.

Даврон ФАЙЗИЕВ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:28, 29.12.2019.
Ўқилди: 2812 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик