"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентес Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.
"Юрагим менга "Реал" Ла Лигани қўлга киритишини айтмоқда.
Бу Мессига боғлиқ. Криштиану Роналду бу ерда бўлганида, ҳаммаси жуда яқин эди.
Иккала жамоа ҳам жуда юқори савияда ўйнашмоқда. Аслида мавсум февралда бошланади. Ўша вақтда биз жамоаларнинг қанчалик яхши ҳолатда эканлигини кўришимиз мумкин. Яхши тайёр бўлган жамоа чемпионликни қўлга киритади», - деди Морьентес.
Ла Лиганинг 18-туридан кейин "Барса" 39 очко тўплаб "Реал"ни 2 очкога ортда қолдирган ҳолда 1-ўринни эгаллаб турибди.