Кириш Регистрация

Ислом Тўхтахўжаев Хитой клубига ўтди (ФОТО)

Баҳо:
+ | -1

Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Хитойнинг «Шенянг Урбан» клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда Хитойнинг «TransferMarkt China» сайтининг твиттердаги саҳифаси хабар бермоқда.

 Манбада ёзилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Хитойнинг «Шенянг Урбан» клуби тарихидаги илк хорижлик футболчига айланди.

 «Шенянг Урбан» жамоаси якунланган мавсумда Хитой 2-лигаси ғолиби сифатида, Хитой 1-лигасига йўлланма олди ва бу мавсумда Хитой Суперлигасига йўлланма олиш учун кураш олиб боради.

 Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев «Локомотив» сафида 2012 йилдан 2019 йилга қадар тўп суриб, 8 йил давомида Ўзбекистон чемпионатида 192 ўйинда 19та голга муаллифлик қилган.

 Маълумот учун, ҳозирда Хитойда ўзбекистонликлардан Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ» клуби шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, Самвел Бабаян Хитой 1-лигасида «Чанчунь Ятай» клубини бошқармоқда.

Манба: kun.uz
Киритилди: 18:09, 30.12.2019.
Ўқилди: 6431 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик