Англия чемпионатининг 21-тури доирасида иккита ўйин бўлиб ўтди.
«Челси» сафарда «Брайтон» меҳмони бўлиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Сезар Аспиликуэта ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида эронлик футболчи Алиризо Жаҳонбахш жарима майдончаси ичида чалқанча услубда "қайчи" билан дарвозани ишғол қилди.
Қўшиб берилган дақиқаларда Нила Мопе "Челси" дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Кепа Аррисабалага эса оёғи билан зарбани қайтарди.
Шу тариқа, "Челси" "Boxing Day"даги битта мағлубият ва битта ғалабадан кейин дурангни қўлга киритди. Лэмпард жамоаси 4-поғонада қолди.
Англия чемпионати, 21-тур
Брайтон – Челси 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 10 Аспиликуэта, 1:1 – 84 Жаҳонбахш.
Брайтон – Райан, Уэбстер, Данк, Монтойя, Берн (Бернардо, 22), Муй (Жаҳонбахш, 68), Проппер, Троссард, Биссума (Коннолли, 46), Альсате, Мопе.
Челси – Аррисабалага, Зума, Жеймс, Рюдигер, Аспиликуэта, Пулишич (Хадсон-Одои, 66), Маунт (Ковачич, 73), Канте, Жоржиньо, Виллиан, Абрахам.
Огоҳлантиришлар: Зума (69), Данк (71), Ковачич (82), Мопе (90), Джеймс (90).
Бёрнли – Астон Вилла 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 27 Уэсли, 0:2 – 41 Грилиш, 1:2 – 80 Вуд.
Бернли – Поуп, Ми, Бардсли, Тэйлор, Тарковски, Корк, Брэйди (Гудмундссон, 46), Вествуд, Макнил, Барнс (Родригес, 46), Вуд.
Астон Вилла – Хитон (Нюланд, 85), Гильбер, Хоз, Тэйлор, Мингз, Трезеге (Хурихэйн, 78), Накамба, Дуглас Луис, Грилиш, Конса, Уэсли (Кожиа, 71).
Огоҳлантиришлар: Тэйлор (48), Тарковски (60).