Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда илк машғулотини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Биласиз, 8 январдан Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.

Мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини 16 декабрь – 1 январь оралиғида БААда олиб борган Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз бугун Таиландга етиб келишди.

Терма жамоамиз эртага Бангкокда мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйинини ўтказади. Унда олимпиячиларимизга Қатар олимпия термаси рақиблик қилади.  Учрашув “SCG Stadium” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Бугун эрта тонгда Бангкокка етиб келган терма жамоамиз тушдан сўнг мазкур стадионнинг захира майдонида машғулот ўтказди.

Таъкидлаш жоиз, Қатар билан ўйиндан кейин терма жамоамиз мусобақа доирасидаги илк расмий учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:43, 02.01.2020.
Ўқилди: 2901 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик