Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Реал”нинг 21 асрдаги 10 та энг яхши футболчиси

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Раел” жамоаси ўзининг улкан трансферларни амалга ошириши билан бошқа жамоалардан фарқ қилади. Бу жамоа либосини қандай юлдузлар киймади дейсиз?! Роналдо, Фугу, Оуен, Зидан, Пушкаш, Ди Стифано… бу номларни узоқ давом эттриш мумкин. Шундай бўлсада, улар орасидаги энг кучли 10 та футболчини алоҳида қайд этишга қарор қилдик. Улар билан танишинг

Лука Модрич (2013 йилдан бери жамоа таркибида)

 

Хорватиялик ярим ҳимоячи майдонда у қадар ҳам кўзга ташланмаслиги мумкин, бироқ унинг йўқлиги дарров билиниб қолади. Зиданнинг фалсафасини рўёбга чиқаришда энг муҳим фигурага айланган Лука клуб тарихида абадий қолиши аниқ.

 

Марсело (2007 йилдан бери жамоа таркибида)

 

Бразилиялик ҳимоячи “Реал”нинг кетма-кет ғалабаларига шунчалик катта хисса қўшдики, унинг айни дамдаги хатоларини ўйлаб ўтирмасдан кечиб юбориш мумкин. Тўғри, айни дамда унинг ўйинидан пасайиш кузатилмоқда, бироқ унинг аввалги меҳнатларини қадрламасликка ҳеч кимнинг хаққи йўқ.

 

Карлос Казимиро (2013 йилдан бери жамоа таркибида)

Бразилиялик таянч ярим ҳимоячиси ватандошларидан фарқли ўлароқ мудофада кучли ўйин кўрсатади. “Қаймоқранглилар”нинг ўйини ўхшамаса ҳам Казимиро сўнгги сонияларга қадар ўз ишини тўлиқ бажаргани боис мухлислар меҳрини қозонишга муваффақ бўлди.

 

Карим Бензема (2009-йилдан бери жамоа таркибида)

Ер юзида бирорта футболчи Бензема сингари тинимсиз танқид қилинмаган бўлса, ажаб эмас. Бир тарафдан олиб қаралса, танқидларнинг айримлари ўринли, бироқ Карим жамоа тарихидаги 4-ўриндаги тўпурар эканлигини унутмаслик лозим. Бугунги кунга келиб Карим жамоанинг чинакам етакчиларидан бири даражасига кўтарилганини унутмаслик лозим.

 

Клод  Макелеле (2000 – 2003)

Зидан ватандошини “Челси”га сотиб юборишгач у ҳақидаги энг машхур иқтибосни келтирган эди: “Матори юлқиб олинга “Бентли” машинасини бўяшнин нима кераги бор?” Дарҳақиқат, айнан Макалеленинг бир ўзи Фигу, Зиданни олдида бемалол тўп суриши учун таянч зонасини бир ўзи беркитишга қодир футболчи эди.

Зайниддин Зидан (2001 – 2006)


 

Унинг мураббийлик борасида эришган ютуқлари ўз йўлига. Зидан жамоа либосини кийган энг кучли теҳника эгаси унвонини ҳеч кимга бермайди десак, адашмаган бўламиз.

 

Рауль (1994-2010)

“Реал Мадрид”нинг 21-асрдаги чинакам юзига айлана олган ҳужумчи ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Ўз ўйини билан барчани бир неча онга сеҳрлаб қўювчи камтарин юлдуз жамоа учун ўзини тўлиқ бағишлади. Жамоа унга абадий шартнома таклиф қилганига қарамай, севган жамоаснинг манфаъатлари учун Мадридни тарк этишга мажбур бўлди. Мана буни содиқлик деса бўлади!

 

Икер Касильяс (1998 – 2015)

 

Уни ўқимишли безори деб аташар эди. Ташқаридан совуққон ва ҳотиржам кўринга дарвозабон жамоасининг ғалабаси учун майдонда чинакам безорига айланар, деярли иложи йўқ тўпларни олиб чиқар эди. Яқин ўтмишнинг энг яхши дарвозабонларидан бири айни дамда соғлиғидаги муаммолар туфайли экранларда кўринмай қолди.

 

Серҳио Рамос (2005 йилдан бери жамоа таркибида)

Жамоа сафида ўтказилган ўйинлари сони бўйича 4-ўринда бораётган Серҳио Рамоасни бежизга “Eл капитано” дейишмайди. 628 та учрашувда иштирок этган ҳимоячи 89 бор рақиб дарвозасига йўл топган. Бир қарашда унинг ҳимоячи эканлигига ҳам ишонгин келмайди.

 

Роналду (2008 – 2018)

Жамоа таркибида энг кўп гол киритган футболчи барча замонларнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Ортда қолган 10 йил давомида Роналду “Реал Мадрид”да тўп сурган деярли барча афсоналарнинг рекордларини йўққа чиқарибгина қолмай, барча мухлисларни ҳам ўзиники қилиб олди. Афсуски, ўз фаолиятини Мадридда тугатишни истамади. Акс холда, клуб уни барча замонлардаги энг яхши футболчи деб эълон қилиши ҳам ҳеч гап эмас эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:52, 02.01.2020.
Ўқилди: 10507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.