Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Дам олиш куни»

Баҳо:
+ | -

Бугун якшанба. Футбол шарҳимиз йўқ. Ғалати. Аслида ғалати бўлмаслиги керак. Дам олиш кунида дам олиш нормалку. Йўқ, футбол билангина мухлис, шарҳловчи, ҳатто футболчи дам олиши мумкин.

АПЛ боксинг-дейи шу қадар кўп футбол улашиб юбордики, шунинг оқибатида бугунги дам олишимиз "дам олишсиз" ўтмоқда.

Кечаги Реалу Барсанинг ўйинидан кейин оралиқдаги бир куннинг "йўқолиб қолгани" календардан 5 январь варрағи йиртиб ташлагандек тасаввур уйғотяпти:)

Англиядаги тинимсиз ўйинлар менга бир латифани эслатади:

Бир балиқ оғзини қимирлатаркан, бошқа бир балиқ ёнига нима деётган экан деб яқинлашибди. Эшитиб кўрса, бояги денгиз қаъридаги балиқ: "сув, сув" деётган экан. Сув ичида туриб...

Футбол уммонига ғарқ бўлиб-да футбол сўраяпмизми, демак, биз ҳам бояги балиқдан қолишмаймиз.

Эртага А серия чанқоғимизни қондиради. Бугунча баъзи битмаган ишларимизни амалга ошириб олайлик...

Кўришгунча!

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 16:41, 05.01.2020.
Ўқилди: 4434 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик