Ангилиялик таниқли ҳакам Марк Клаттенбург VAR тизими ва уни қандай ривожлантириш борасидаги фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиб ўтди.
Дам олиш кунлари бўлиб ўтган ўйинлардан сўнг VAR системаси яна барчанинг эътибор марказида бўлди. Ҳатто АПЛдан бу тизимни олиб ташлаш борасида онлайн петиция ҳам ишга туширилди. Шуниси аниқки, АПЛдаги кўплаб футболчи ва мураббийлар бу петицияга жон деб қўл қўйиб беришга тайёр туришибди. ЕЧЛ финалида ишлаган собиқ ҳакам Марк Клаттенбург VARнинг устунликлари, муаммолари ва АПЛдаги келажаги борасидаги фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиб ўтди.
— Ҳақиқатдан ҳам VARдан воз кечиш вақти келмадимикан?
— Аниқ йўқ.Бу ривожланаётган проект ва унга бироз ўзгартиришлар критиш керак холос. Келинг тан олайлик, бу мавсумда VARанча аниқлик билан ҳизмат кўрсатяпти. Бундан ташқари, АПЛнинг шиддатини ҳам унутмаслик керак. Бу ерда ҳужумчилар катта тезликка эга бўлгани учун доимо офсайд чизиғи чегарасида ҳаракат қилишади. Масалан, мен Хитой чемпионатидаги учрашувларда ишлаганимда VARнинг офсайд қайд этиши борасида ҳеч қандай муаммолар келиб чиқмайди. Сабаби, футболчилар у қадар тезкор эмас ва ҳужумчилар ҳам чуққуроқ позициядан ёриб киришга ҳаракат қилишади.
Масалан, биздаги Серҳио Агуеро сингари футболчилар қанот ҳакамларига чинакам бош оғриғи, десак адашамаган бўламан. У доимо сўнгги ҳимоячининг елкасини ўзи учун сўнгги чизиқ сифатида қабул қилади ва доимо шу чизиқнинг учида тўп кутади. Шундай экан, сўз АПЛга энг мос тушувчи технология ҳақида бормоқда ва иш ҳали ўз якунига етгани йўқ. Келинг, системадан ҳозир воз кечмаймизда, уни янада яхшилаш борасида бош қотирамиз.
— Сиз VARни яхшилаш учун қандай ўзгаришлар киритган бўлар эдингиз?
— VARни янада яхшилаши мумкин бўлган 5 та таклиф мавжуд. Бу таклифлар тезда ёки келажакда амалга ошишининг эҳтимоли катта.
1. VARофсайдни аниқламаслиги керак.
Ўйиндан ташқари ҳолатни аввалги даврлардаги каби қанот ҳаками аниқлаши керак бўлади. Тўғри, хатоларга йўл қўйилиши мумкин, лекин дам олиш кунлари қандайдир миллиметрлар сабабли бекор қилинган 5та голнинг мухлисларга таъсири ўзгача бўлган бўлар эди. Бу ўзгаришдан сўнг, футболчилар гол киритаётганида ўзининг офсайдда ёки ўйинда эмаслигини билмай қолмайди. Ҳакам байроқчани кўтардими? Демак, футболчи эпизоддан тушиб қолганини дарров сезади. VAR миллиметр ўйиндан ташқари ҳолатда футболчиларни аниқлаш учун ўйлаб топилмаган.
2. Инструкцияни аниқ белгилаб олиш керак.
VARдан фойдаланилаётганда қабул қилинадиган қарорларни конкретлаштириш керак. Бу жуда қийин эканлигини тан оламан. Вақти-соати келиб барчамиз VARнинг талабларига кўникиб кетармиз, бироқ ҳозирда бу борада муаммолар қарор қабул қилишда турли-туманлик мавжуд.
Масалан, “Нбюкасл” ҳужумчиси Энди Керроллни “Эвертон” футболчиси жарима майдони ичида ортидан туртиб йиқитди. Бу майдоннинг қолган барча нуқтларида фол ҳисобланади, бироқ VAR бу вазиятга аралашмади. Боиси, бу вазиятни 100 фоизли пенальти эмас, деб ҳисоблашди. Бошқа ўйинда эса VAR бу вазиятни фол деб эътироф этиши мумкин. Шундай экан, бизга VARни қўллаш борасида аниқ инструкция керак.
3. Жамоа сардорларига икки бор VARдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш
Якшанба куни бўлиб ўтган учрашувни эсланг. “Вулверхэмптон” “Ливерпуль” дарвозасига гол киритгач, Жордон Хендерсон тўпни марказга олиб кетаётган эди. У гол ўтказиб юбордик деб ўйлади. Агарда, ушбу қоида кучга кирганида, “Ливерпуль” дарвозасига миллиметр офсайддан урилган гол аниқ ҳисобга олинган бўлар эди.
Шу йўсинда жамоалар ҳам маъсулиятлироқ бўлишга уринишади. Шундай қилиш керак-ки, сардорлар ҳакамларнинг ҳар қандай нотўғри деб тахмин қилган қарорига қарши чиқишлари мумкин бўлсин, бироқ уларни иккита ёки учта уруниш билан чегаралаб қўйиш керак.
4. Ҳакамларнинг ўзлари такрорий лавҳаларни томоша қилиб, сўнгра қарор қабул қилишлари керак.
Ҳал қилувчи қарорни бош ҳакам қабул қилиши лозим. Мен Жаҳон чемпионатларидаги ўйинларда ишлаган чоғимда ITVда ҳар бир ўйинни 20 дан зиёд инсон кузатиб борар эди. Уларнинг вазифаси барча ракурcларни анализ қилиш орқали энг яхши лавҳани олиш ва бизга ўз фикрларини билдиришдан иборат эди.
Стокли-Паркда фақатгина VAR ва ёрдамчилар мавжуд. Улар катта босим остида бўла туриб, қандай қилиб турли бурчак остидаги барча лавҳаларни тўлиқ кўра олиши ва тезкор қарор чиқариши мумкин?
5. Ҳакамлар микрофон тақиб юришлари керак ва уларнинг овози стадион ва телетрансляцияда ҳам эшитилиши керак.
Бу шаффофликни ўз-ўзидан ошириб юборади. Бундан ташқари, қабул қилинган қарорга бўлган норозиликни кескин камайтиради.
— Бу рўйхатга қараб туриб, VAR фойда бермаётганини тушуниб турибсиз, аммо нега бу технологиядан кечмоқчи эмассиз?
— Тортишувлар ҳақида ўйлаб кўринг. Барча муаммо VARда эмас, уни қандай ишлатишда. Мен бу системага тўлиқ ишонаман. Сабаби, у кўп вазиятда аниқ қарорларни қабул қилмоқда.
Масалан, декабрь бошида бўлиб ўтган Манчестер дербисида ҳакам “Сити” дарвозасига пенальти белгиламаганида “Манчестер Юнайтед”нинг зиёнига ишлаши мумкин эди.
Яна бир ижобий намуна сифатида Садио Маненинг “бўрилар” дарвозасига киритган голини кўрсатишимиз мумкин. Ўшанда ҳакам Энтони Тейлор қўл билан ўйин бўлди деб нотўғри қарор чиқарган эди.
Шу ўринда VARни ўйиндаги барча факторларни бир жойга жамлай олишини унутмаслигимиз керак. Бу мавсумда неча бор футболчиларнинг тирсак билан рақибига забра берганига гувоҳ бўлдик? Эндиликда футболчилар ифлос ўйин кўрсатишдан тийилишмоқда. Бу эса, АПЛда бундай ифлос фолларнинг кескин камайишига сабаб бўлмоқда.
— Жейми Реднапп киритган таклифга қандай муносабат билдирасиз( Офсайд чизиғини ҳимоячиларнинг елкасидан эмас, футболчиларнинг оёқларидан чизиш)? Ёки Грем Сунессникига-чи (Футболчининг гол киритиш мумкин бўлган танасининг бир қисмиўйинда бўлса ҳам голни инобатга олиш)?
— Бу таклифларни амалга оширишнинг иложи йўқ. Биз бу орқали офсайд қоидасини мураккаблаштириб қўйишимиз ҳамда уни Англия учун ўзгача, бутун дунё учун бошқача қилиб қўйишимиз мумкин.
Нимадир қилишга қарши эмасман. Футбол кўнгилочар бизнес ва у кўп голни талаб этади. Авваллари айнан шу мантиққа асосланган ҳолда баҳсли вазиятларда ҳужум қилаётган томонга бироз ён босар эдик. Эндиликда бунга барҳам берилди.
Янги технологиялар кириб келгач, энди ҳимояланаётган томонга бироз ён босишимизга тўғри келяпти. Бу эса, ўйиннинг жозибадорлигига путур етказмоқда. Шу мавзуда ўтказилаётган барча дебатлар давомида ҳозирги ҳакамларнинг савияси аввалгиларникидан пастроқ эканлиги назардан четда қолмоқда.
Бизда “Евро-2020”да ишлашини кутаётган Энтони Тейлор ҳам қандай хато қилаётганини кўришингиз мумкин.
У “Вулверхэмптон”га қарши ўйинда Маненинг голини инобатга олмади, ўтган ҳафтада Гассаниганинг Маркос Алонсога қарши каратэ услубидаги зарбасини ижро этганини эътибордан қочирди. Менимча, у вазиятлар аслида қандай кўриниш олганини тахминан англаб олмоқчи бўлганди. Шу йўсинда давом этаверинг. Тез орада футболчилар сизларни “тишлаб” олади.
Шунда қилиб VAR ўзгаришлар ва яхшиланишга муҳтож бўлсада, ўйинни бузиб қўйиши мумкин бўлган қарорларни олдини олиш орқали наф келтирмоқда.
Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev tarjimasi