Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ортда қолган йилнинг энг яхши 5 та трансфери

Баҳо:
+ | -

 

Футболда омадли трансферни амалга ошириш ҳам катта маҳорат талаб этишидан хабарингиз бор. Футболчиларнинг нархи тобора кўтарилиб бораётганини инобатга олсак, уларни танлаётганда адашмаслик жуда муҳим. Бугун ортда қолган йил давомида ўзларини кўрсата олган ва йилнинг энг яхши трансферлари қаторидан жой эгаллаган 5 та футболчи ҳақида сўз боради.

Ромеу Лукаку “Манчестер Юнайтед”дан “Интерга” (65 миллион евро)

Бундан икки йил илгари Лукаку 75 миллион фунт стерлинг эвазига “Манчестер Юнайтед” томонидан харид қилинганда, унинг жамоадаги келажаги борасида ҳеч ким шубха қилмаган бўлса, ажаб эмас. Шундай бўлсада, барчаси кутилмаган томонга қараб кета бошлади. Моуриньо даврида ўйинида пасайиш кузатилган ҳужумчи Сулшер даврида ўзини бироз тиклаб олди, бироқ клуб унинг ўйинларидан қониқмаётганини яшириб ўтирмади. “Интер”дан таклиф тушиши билан белгиялик футболчини сотиб юборгани сўзимизга исбот бўла олади. Бир қарашда, “Манчестер Юнайтед” Лукакунинг трансферидан зарар кўргани йўқ, бироқ “Интер”ҳам уни харид қилганига афсусланмаяпти. Айни дамда ҳужумчи Мартинес билан биргаликда дахшатли тандем хосил қилган ва Конте қўл остида чемпионлик учун кураш олиб бормоқда.

Френки Де Йонг “Аякс”дан “Барселонага (75 миллион евро)

Католония клубининг ярим ҳимоясидан жой олиш клуб академиясида катта бўлмаган футболчилар учун жуда машаққатли иш. Боз устига, четдан келган футболчиларнинг аксарияти марказда ишончли ўйин кўрсата олмаганига тарих гувоҳ бўлиб келмоқда. “Барселона” ўйин фалсафасида марказдаги футболчиларнинг тутган ўрни беқиёс бўлгани боис, ушбу амплуадаги футболчилардан катта маҳорат талаб этилади. Голландиялик ёш футболчи бу борада клубнинг барча талабларини муваффақиятли бажаришни уддасидан чиққанини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Ўтган мавсумда ўзини ҳар тарафлама кўрсатган футболчи жамоа танлашда адашмади. “Барса” ҳам унинг учун 75 миллион еврони аямади ва ажойиб футболчини қўлга киритди. 22 ёшли футболчи майдонда тез фикрлаши ва аниқ узатмалари орқали тезда мухлислари учун “ўзимизники” мақомини қўлга киритди.

Родри “Атлетико Мадрид”дан “Манчестер Сити”га (70 миллион евро)

Бу мавсум испаниялик таянч ярим ҳимоячиси учун эндигина 3 бўлишига қарамай, Родри чинакам юлдуз рдаражасига кўтарилишга муваффақ бўлди. “Атлетико” сафида атиги бир мавсум ҳаракат қилганига қарамай, ўзини кўрсатиш учун бу кифоя қилди. Унинг трансферини шахсан Пеп Гвардиола раҳбариятдан талаб қилганидан хабарингиз бор. Иккинчи Бускетс бўлиши башорат қилинган ярим ҳимоячи ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлашда давом этмоқда. Айни дамда “шахарликлар”нинг ишлари юришмаётган бўлсада, Родрига ҳеч ким танқид қилмаяпти. Футболчи майдонда ўзи учун юклатилган вазифани ортиғИ билан профессионал тарзда уддаламоқда.

Виссам Бен Едер “Севилья”дан “Монакога (40 миллион евро)

Бу трансфернинг ўзига ҳослиги шундаки, Бен Едер кучли жамоани ташлаб, Франсияда ботқоқа ботиб қолган “Монако” таркибига келиб қўшилишдан чўчимади. Марказий ҳужумчи Андалусия клуби сафидаги ажойиб мавсумлардан сўнг, кучлироқ жамоа сафига ўтиши таҳмин қилинган эди, бироқ барчаси ўзгача кўриниш олди. Ўз юритга қайтишни авзал кўрган Бен Едер стабиллик етишмаётган “Монако” либосини кийди ва ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказа бошлади. Айни дамда унинг жамоаси мусобақа жадвалининг қуйи поғоналаридан бораётган бўлсада, ҳужумчи тўпуарарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. Мбаппе ва Неймар Икарди сингари ижрочиларга эга чемпионатда бу ишни уддалаш қанчалар қийин эканлигини тасаввур қилиш эмас. Бир қарашда, бу трансфердан нафақат “Монако”, балки футболчининг ўзи ҳам катта наф кўргани аниқ.

Мауро Икарди “Интер”дан ПСЖга сотиб олиш шарти билан ижара асосида ташриф буюрди

Икардининг “Интер”даги сўнгги мавсуми шу қадар омадсиз чиқдики, хатто баъзилар унинг кариерасини тез орада якунлашини кута бошлашди. Бутун Италия билан жанжаллашиб қолган Икарди ва унинг турмуш ўртоғи Ванда Нара трансфер ойнасининг сўнгги кунидагина Париж клуби билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди. Бир қарашда заҳира футболчиси бўлиши таҳмин қилинган ўйинчи тезда Каванини заҳирага михлаб қўйди ва Томас Тухелнинг орзусидаги ҳужумчига айланди. ЕЧЛ ва “Лига 1” ўйинларининг деярли барчаси гол киритишни уддалаётган ҳужумчининг келажаги катта сўроқ остида турган бўлсада, ПСЖ ижарага супер юлдузни олишдан жуда катта наф кўргани аниқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:23, 08.01.2020.
Ўқилди: 12901 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.