Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Франция лига кубоги. Икардининг «хет-триги» эвазига «ПСЖ» йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Франция лига кубогининг чорак финал босқичи доирасида «ПСЖ» ўз уйида «Сент-Этьен»ни қабул қилиб, ўта йирик ҳисобда мағлуб этди.

Баҳснинг 2-дақиқасида Икарди ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Учрашувнинг 30-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Фофана иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Қолган дақиқаларда парижликлар яна бешта гол уриб, ҳисобни 6:0 кўринишига келтиришганидан сўнг "Сент-Этьен" битта жавоб тўпини киритишди.

Шу тариқа, "ПСЖ" Франция лига кубоги ярим финалига йўл олди.

Франция лига кубоги, чорак финал
ПСЖ – Сент-Этьен 6:1 (3:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 2 Икарди, 2:0 – 39 Неймар, 3:0 – 44, автогол Мулен, 4:0 – 49 Икарди, 5:0 – 57 Икарди, 6:0 – 67 Мбаппе, 6:1 – 71 Кабай.
ПСЖ – Рико, Маркиньос, Менье, Бернат, Керер, Верратти (Паредес, 72), Ди Мария (Дракслер, 81), Гуйе, Икарди (Кавани, 72), Мбаппе, Неймар.
Сент-Этьен – Мулен, Перрен, Дебюши, Трауко, Фофана, Камара, Диуссе (Колодзейчак, 34), Онора, Кабай, Хазри (Инджай Коррейя, 61), Ривера (Аби, 46).
Огоҳлантиришлар: Камара (11), Фофана (13), Дебюши (25).
Четлатиш: Фофана (31).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:54, 09.01.2020.
Ўқилди: 6678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.