Бугун бўлиб ўтадиган Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик AFC томонидан мусобақада кутилаётган 5 та энг қизиқарли учрашувдан бири деб эътироф этилганидан хабарингиз бор. Бугун ушбу ўйин олдидан Эроннинг таниқли веб сайти PersianFootball.com томонидан билдирилган фикрлар билан таништириб ўтамиз.
Бугун Эрон миллий терма жамоаси ўзининг 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги юришини бошлайди. Илк рақибимиз мусобақанин амалдаги чемпиони Ўзбекистон терма жамоаси бўлишига қарамай, жамоамиздан барча ғалабани кутмоқда.
Эронлик футбол мухлислари 44 йиллик танафусдан сўнг яна Олимпияда йўлланмасини қўлга киритишни жуда исташётгани ҳеч кимга сир эмас. Жанубий Корея борасида ортиқча таърифга хожат йўқ. Бу юрт футболи ўз режаларига кўра иш тутишда давом этмоқда. Ҳозирча, уларнинг режалари панд берганича йўқ. Гуруҳ ўйинларида Эстили шогирдларининг хато қилишга хаққи йўқ.
Бундан 44 йил аввал Али Парвин ва Нассер Хиджази
томонидан амалга оширилган ишни бошқа мураббий ва футлочилар уддалашга ҳаракат қилишган бўлсада, барчаси омадсиз якун топиб келмоқда. Айни дамда Эстили шогирдларининг биринчи навбатдаги вазифаси мусобақани кучли учликда якунлаш. Жамоа шу йўсинда Олимпияда йўлланмасини олган Эрон футболининг янги авлодо сифатида тарихга киришни олдига мақсад қилиб қўйган.