Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

“Навбаҳор”ни яна уч нафар футболчи тарк этди

Баҳо:
+ | -

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини яна 3 нафар футболчи, бош мураббий Андрей Антанасович Канчельскиснинг хоҳишига кўра, тарк этди.

Ушбу ўйинчиларнинг барчаси ярим ҳимоя чизиғида тўп суришади. Булар: Азиз Ибрагимов, Шаҳзод Шайманов ва Аюбхон Номанов.

Ўтган мавсумда 34 ёшли тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов 16та ўйинда майдонга тушиб, 524 дақиқа тўп суриб, 2та гол урган бўлса,

27 ёшли Шаҳзод Шайманов 19та баҳсда майдонга тушиб, 1028 дақиқа ҳаракатланган ҳамда 2та гол муаллифига айланганди.

Наманганликлар таркибига ўтган мавсумнинг 2-даврасида қўшилган 28 ёшли Аюбхон Номанов эса 3та ўйинда майдонга тушиб, 86 дақиқа тўп сурганди.

Мазкур ярим ҳимоячилар ва хабар берганимиздек, кеча “лочинлар” сафини тарк этган тажрибали ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновга жамоа устози Андрей Антанасович янги мавсумда эҳтиёжи йўқ эканлигини билдирди. Шу боис, ушбу футболчилар “Навбаҳор”ни тарк этишди.

“Навбаҳор” клуби мазкур ўйинчиларга жамоадаги фаолиятлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:35, 09.01.2020.
Ўқилди: 4406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2452]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2276]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1857]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1660]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1645]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1615]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1614]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1359]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1240]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1236]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик