Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи А Серияни АПЛ билан таққослади.
- А Серияда АПЛга қараганда тактика кўпроқ. Кўплаб жамоалар ҳимоявий ўйин намойиш этади, шу боис икки қаватли ҳимояни ёриб ўтиш учун бир нечта усуллардан фойдаланишга тўғри келади. Премьер-лигада бўш ҳудудлар кўп бўлади. Аммо мен А Сериядаги техник нуқтаи назаридан ҳам, юқори сифатидан ҳам қойил қолдим, —Рэмзининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.