Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Кореялик журналист: «Ишонинг, Ўзбекистон Кореяни мағлуб этиши мумкин»

Баҳо:
+1 | -1

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 15 январь куни гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин олдидан "Football Channel Asia"нинг журналисти Каз Нагацука ўзининг тахминлари билан ўртоқлашди.

"Корея олимпия терма жамоаси мусобақада иродали ўйин намойиш қилмоқда. Балки, турнирдаги ғолиблик уларни ҳарбий хизматдан озод қилиш омили бунга сабаб бўлса керак.

Ўзбекистон U23 ҳам ажойиб жамоа. Уларнинг ўйини яхши таассурот қолдирди. Улар гуруҳда Эронни қолдирган ҳолда 2-ўринни эгаллаб туришибди.

2018 йилги Осиё чемпионатининг ярим финалидаги мағлубият учун қасос олишимиз мумкин (Ўзбекистон 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди — stadion.uz изоҳи). Аммо Корея бу ўйинда кучли таркибни майдонга туширмаса керак. Бу гуруҳда 1-ўринни олиш у қадар муҳим аҳамиятга эга эмас. Чунки чорак финалда бизга тўқнаш келиши мумкин бўлган "D" гуруҳи вакиллари бир хил кучга эга.

Плей-оффга чиқиш учун Ўзбекистонга камида 1 очко керак, акс ҳолда улар мусобақани тарк этиши мумкин. Шунинг учун Ўзбекистон U23 фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Рақибнинг кучини инобатга олганда, ишонинг, Ўзбекистон ғалаба қозониши мумкин", — дея ўз фикрини билдирди журналист.

Киритилди: 19:05, 13.01.2020.
Ўқилди: 17634 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6688]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5552]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4308]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3243]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3221]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2996]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2584]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2235]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1902]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1838]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик