Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Қодирқулов: «Бизда учта ўйиндан бери деярли битта таркиб ҳаракат қилмоқда»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея билан ўйиндан сўнг, олимпия терма жамоамиз етакчиси Санжар Қодирқулов ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

– Санжар нега сизни ўз позициянгизда тўп сурмаяпсиз?

– Олимпия жамоамизга келиб қўшилганимдан сўнг, мени қанотга қўйишмоқда. Бунинг сабабини мураббийдан сўраб ўтиришга хожат йўқ. Менга қанотда тўп суриш вазифаси топширилдими, тамом ҳаракат қилиш керак.

– Сизни марказдаги ўйинларингиз орқали таниганимиз. Ўзингиз учун янги позиция нуқулайликлар туғдирмаяптими?

– Аввалари қанот ҳимоячиси вазифасини бажарар эдим, бу йилдан бошлаб мураббийлар мени марказга кўчиришди. Шунинг учун ҳам бироз ноқулайликлар пайдо бўлмоқда, бироқ барча муаммоларни юзага чиқарамасликка ҳаракат қиляпман.

– Жанубий Корея билан Сеулда бошқачароқ ўйин намойиш этган эдинглар. Бугун нега жамоамизнинг ўйини чиқмади?

– Албатта, биз Сеулда бирорта ўйинда майдонга тушмасдан туриб кучга тўлган холда тўп сурган эдик. Бугун уларнинг еттита футболчиси дам олган холда майдонга тушди. Бизда эса, учта ўйиндан бери деярли асосий таркиб ҳаракат қилмоқда. Бундай иссиқ об-ҳавода терлаб катта куч йўқотганимиз боис тикланиб олиш жараёнига вақт етмаяпти. Буни инобатга олишимиз керак.

– Нима деб ўйлайсиз, гуруҳдан чиқишимиз учун кўп куч сарф этиб юбормадикми?

– Ўзи бу гуруҳдан чиқишимиз катта сўроқ остида турганди. Биринчи навбатда, гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган эди. Буни уддаладик. Энди ниятимиз сари дадил қадам ташлаймиз.

– Негадир йигитлар катта босим остида ҳаракат қилишди. Бу жамоавий ўйинга тўсқинлик қилгандек туюлди?!

– Биринчи навбатда Жанубий Кореяга қарши ҳаракат қиляпмиз. Иккинчидан халқимиз ўйинни томоша қилди. Боз устига, гуруҳда чиқиш масаласи тўлиқ ҳал этилмаган ҳам эди. Рақибларимиз эса, вазифани бажариб бўлгани учун ортиқча босимсиз мазза қилиб тўп сурди. Бугунги ўйинимизнинг чиқмаганига шу сабаб деб ўйлайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:23, 15.01.2020.
Ўқилди: 7456 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.