19-январ санасида UFCнинг собиқ “қироли” Конор Макгрегор яна октагонга чиқишидан хабарингиз бор. Жангга бўлган эътибор жуда ҳам катта. Тўғри, унинг рақиби Конор сингари машхурликка эга бўлмаслиги мумкин, бироқ ўзига хос жанг услуби эгаси саналади. Бугун Доналд Сероненинг “TRUEGYM” нашрида эълон қилинган жанг олди интервьюсини тақдим этамиз.
- Нима учун Конор сенга ярим ўрта вазнда жанг таклиф қилди деб ўйлайсан?
- Менимча у вазн ташлашдек ёқимсиз ишни қилишдан қочгани аниқ. Бундай аҳмоқона жараённи бошидан ўтказишни истамган кўринади. Балки, унга менинг вазнимда жанг қилиш қулайроқдир. Конорнинг ўзи ярм ўрта вазнда жанг ўтказишни таклиф қилди, мен хурсандчилик билан буни қабул қилдим. Агарда, талаб этилганида ортиқча қийинчиликсиз вазн ташлашим мумкин эди.
- Сен Конордан қандай партер кутяпсан. Кел иккингиз ўртангиздаги жанг ҳақидаги барча ҳаёлларни четга суриб ташлаймиз ва Макгрегорга ҳолис баҳо берамиз. Айтчи у Ҳабибга қарши қандай жанг ўтказди?
- Айтиш жуда мушкул. Сабаби, Ҳабиб исталган рақибга қарши жангни тўлиқ бошқарувига олади. Боз устига унинг партерда нақадар кучли эканлигини ҳеч кимга сир эмас. Конорнинг партерда қандай жанг олиб бориши ҳақида Ҳабибга қарши жанг орқали хулоса чиқаришдан маъно йўқ. Конорнинг Диазга қарши жангларини кўрган бўлсангиз, Ҳабиб нақадар катта устунликни қўлга киритганини дарров сезиб оласиз. Рақибимнинг димоғибаланд бўлсада, у аҳмоқ эмас. Унинг партер устида ишлаётганидан хабарим бор. Конор камчиликларга қўл силтаб юборадиган даражада эътиборсизлик қилмаслигига аминман.
- Конорга қарши баҳсда кўплаб мутахассислар жисмоний устунлик сен томонида бўлишини тахмин қилмоқда. Конор 3- раундда чарчаб қолишини кутяпсанми?
- Менинг бу борада қарашларим бироз ўзгачароқ. Унинг жисмоний имкониятлари ҳеч кимникидан камемас, бироқ Конор барчасини тезда якунлашни истайди. Шу сабабли, ҳар бир зарбаси учун катта куч сарф этади. Сен ким бўлишиндан қатъий назар, ҳар зарбага урғу беришга ҳаракат қилсанг, жангни тўлиқ ўтказа олмайсан. Менинг жисмоний имкониятларим борасида муаммойўқ. Шундай бўлсада, унинг 5-раундда чарчаб қолишини кутаётганим йўқ. ўйлашимча, у тинимсиз меҳнат қиляпти ва жангги мукаммал формада етиб келади.
- Кўпчилик ушбу жангги танлаган стратегиянг билан қизиқмоқда. Катта эҳтимол билан Конорнинг кучини тейк даунлар билан қириқиб қўйсанг керак?
- ОчиғиUFCмухлисларининг фикрича тик турган холда жанг олиб бориш барчанинг ҳам қўлидан келавермайди. Мен ҳар куни ойнада ўз аксимни кўрганим учун имкониятларим ҳақида қолганларидан яхшироқ билишимга Шубҳам йўқ. Шундай экан, нима учун тик турганча дунёнинг энг кучли жангчисига қарши жанг қилмаслигим керак? Унинг зарбаси кучли эканлиги ҳақида эшитганман, бироқ бу зарбани ўзимда ҳис қилиб кўрмаслигим керак дегани эмас. Таваккал қилиб кўрмоқчиман. Менинг тирсак зарбаларимга у қандай дош беришини синаб кўрмоқчиман.
- Сенинг мураббийларининг жангни партерга кўчириш ҳақида маслаҳат беришмадими? Ўз фаолиятингдаги энг улкан жангни таваккал билан ўтказиш қанчалар тўгри дб ўйласан?
- Биласанми, мен нима учун ўз жамоамни ва мураббийларимни яхши кўраман? Сабаби, улар мени ҳеч қачон фикримдан қайтишга мажбур қилишмайди. “Агар жангни зарбалар алмашинувида ўтказмоқчи бўлсанг, биз барчасини сен истаганингдек амалага оширамиз!”,-деганча мени аввал бошидан руҳлантириб келишди. Улар вақтни бекорга сарф этадиган инсонлар эмас. Ҳозир ушбу таваккал режамизни яхшилаб пишитиш учин тинимсиз изланишдамиз. Жанг режаси борасида узоқ сўзламоқчи эмасман. Бизда бир эмас, иккита жанг режаси мавжуд. Биринчиси иш бермаса, дарров иккинчисига ўтаман. Орадан бир неча йиллар ўтгач, сен менга қарата: “Оғайни менга айтган жанг режанг иш беришини кутмаган эдим”,-дейишгга ишончим комил.