Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Владислав Наумов:”Тошкент чиройли шахар экан” (интервью)

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

“Ҳумо” жамоаси сафига январ ойида келиб қўшилган ҳимоячи Владислав Наумов ўзининг илк ўйинидаёқ фойдали ҳаракатлари билан яққол кўзга ташланишни уддалади. Бугун “Ҳумо”нинг янги Ҳоккейчиси билан уюштирлган интевьюни эътиборингизга тақдим этамиз.

- Қандай қилиб Тошкентга келиб қолдингиз?

- Жароҳатим боис, узоқ муддат сафдан чиққан эдим. Тикланиш ва ўйин амалиётига эга бўлиш учун яна жамоага қайтганимда, “Сибирь” мени “Ҳумо”га ижарага бераётганидан хабар топдим.

- Тошкент сизга ёқдими?

- Шахринигз жуда ҳам чиройли экан. Бу ерда менга барчаси манзур келмоқда. Чиройли кўчалари, меҳмондўст халқингиз, умуман олганда барчасидан мамунман. Ўзбек ошхоналаридан таомланишга ҳам улгурдим. Тўғри, бироз калорияси катта бўлиши мумкин, бироқ Европа ошхонасидан анча мазалироқ.

Қаерларда бўлишга улгурдингиз?

- Асосан меҳмонҳона атрофидаги биноларни кўздан кечирдим. Бозорга ҳам боришга улгурдим.  ОчиғИ жуда қизиқ бўлди. Бундай улкан ва қизиқарли бозорни аввал сира кўрмаган эдим. У ерда мевалардан тортиб кийим кечаккача харид қилиш мумкин. Биз кечга яқин ташриф буюрдик. Бозорда асосан тонгда одам гавжум бўлишини айтишди. Новосибирскдан фарқли ўлароқ бу ер анча чиройлироқ экан.

- “Ҳумо Арена” ҳақида қандай фикр билдира оласиз?

- Биздаги арена жуда эски. 2023-йилда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги ЖЧ учун қайта таъмирдан чиқиши керак.

- Фарқини дарров сезган бўлсангиз керак?

- Бу ареналарни солиштирмаган бўлар эдим. “Ҳумо Арена” 2019-йилда қуриб битказилган бўлса, бизнинг арена 1962-йилда очилган. “Ҳумо”ни Москвадаги “Динамо” ёки ЦСКА нинг музсаройлари билан солиштириш ўринли бўлади.  Бу ердаги атмосфера менга маъқул келмоқда. Мухлислар ва шоу тариқасида ўтаётган турли ўйинлар ҳоккейчиларга ҳам қўшимча куч бағишламоқда.

- Январ ойида ўтказилган иккита баҳсда иштирок этмадингиз. Ўйинни ташқаридан кузатиш орқали нималарга эътибор қаратдингиз?

- Тошкентда арена ва мухлислар КХЛ даражасида эканлигини сездим. Таймлар орасидаги шоулар, матбуот ҳодимларининг фаоллиги,  мухлислар олқиши, турли қўшиқчилар барча-барчаси КХЛ даражасида уюштирилган. Ҳозирча янги фишкаларга кўзим тушмаган бўлсада, барчаси юқори даражада йўлга қўйилганини кўриб турибман.

- Ўзинингизнинг Ҳоккей йўлингиз ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз?

- Барчаси Тюменда бошланган эди. Ҳоккей билан биринчи синфимдан бери шуғулланиб келаман. 18 ёшга қадар ёшлар ўртасидаги барча лигаларда шайба суришга муваффақ бўлдим. Кейин ир ой олий лигада “Рубин” шарафини ҳимоя қилдим. Кўп ўтмай, “Сибир”да кўрикдан ўтдим. Умумий ҳисобда 5 йилдан бери Новосибирск шахри жамоаси шарафини ҳимоя қиляпман. Шунигдек, “Eрмак” жамоасида ижара асосида ҳам қисқа муддат фаолият олиб боришга улгурганман.

Демак солиштиришга арзирли тажрибангиз бор эканда?

- Барча солиштиришларимнинг бирортасининг мусбат томони йўқ. Бу ерда ҳаво иссиқ ва қор йўқ. Баъзан айнан шу камчилик мени бироз қийнамоқда.

- Тошкентга келгунга қадар Ўзбекистондаги ҳоккей ҳақида қандай маълумотга эга эдингиз?

- “Ҳумо” клубининг очилиши ҳақида бирмунча эшитган эдим. Ҳамкасбларим билан шу мавзуда суҳабатлашган эдик. Шунингдек, бу жамоани тез орада КХЛга чиқиш нияти бор эканлигидан ҳам хабарим боре ди. Ҳозирча “Ҳумо” кескин ўсишни бошидан ўтказмоқда. Бу ерга келиб эшитганларим рост эканлигига амин бўлдим.

Жалолиддин Қобилжонов

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:08, 16.01.2020.
Ўқилди: 4009 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.