“Челси” ҳимоячиси Рис Жеймс жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
20 ёшли футболчи лондонликлар билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Жеймс 6 ёшидан буён “Челси” шарафини ҳимоя қилади.