Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Расмий хабар: Зойир Мирзаев “Насаф“ футбол клуби раҳбарияти билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор , “Насаф“ футбол клубининг келажагига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ фаол мухлислар Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қабулида бўлишганди. Бўлиб ўтган суҳбатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари А.Содиқовга мурожаат қилдик.

- Вилоят ҳокими клуб мухлислари билан учрашганларидан сўнг “Насаф“ футбол клуби президенти — “Шўртан газ кимё“ мажмуаси директори Шуҳрат Асланов ҳамда жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан учрашди, — дейди А.Содиқов.

Учрашувда клуб раҳбарияти жамоанинг ҳозирги ҳолати, клубнинг республикада тутган ўрни, ундаги камчиликлар ва қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида вилоят ҳокимига маълумот берди.

Вилоят ҳокими ҳам мухлисларнинг талабига биноан вилоятнинг бош жамоасига 3-4 нафар атрофида тажрибали ўйинчиларни клубга жалб этиш бўйича маблағ масаласида ёрдам беришини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари клубни яна-да ривожлантириш тўғрисида ўз таклифлари билан ҳам ўртоқлашди.

Манба: “Насаф“ ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 16:47, 17.01.2020.
Ўқилди: 5705 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3328]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2354]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2116]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2040]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1938]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1928]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1864]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1834]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1784]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик