Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бобур Абдухолиқов: «Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз»

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатида чорак финал баҳсига қизғин тайёргарлик олиб бормоқда. Эътиборингизга жамоамиз ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов билан гуруҳ босқичи якунлари ва йигитларимизнинг бўлажак ўйинга олиб бораётган тайёргарлиги ҳақида суҳбатни ҳавола қиламиз:

— Гуруҳ босқичини кўнгилдагидек ўтди дея оласизми?
— Худога шукур, иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқиб олдик. Ўйинлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, шуни айтиш лозимки, бизнинг гуруҳда жуда кучли жамоалар йиғилган эди. Ўйинларимиздан тўла кўнгил тўлди дея олмайманку, лекин асосий вазифани уддаладик. Энди кейинги босқичга тайёрланяпмиз. Буёғига хато қилиб бўлмайди.

— Ҳар бир ўйинда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган кўп сонли мухлисларимиз сизларни қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг шундай қўллаб туриши қанчалик далда бўлмоқда?
— Бу борада мухлисларимизга катта раҳмат айтиб қоламан. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис қилиб турибмиз. Шунингдек, юртимизда ота-оналаримиз, миллионлаб ватандошларимиз ҳам дуо қилишмоқда. Биз буни ҳис қилган ҳолда майдонга тушяпмиз. Уларнинг бундай қўллаб туриши бизга қўшимча куч бағишлайди. Худо хоҳласа, мана шундай қўллаб туришлари ортидан биз Олимпиадага чиқамиз.

— Мана, чорак финал ўйини ҳам яқинлашиб келмоқда. Рақиб биз учун қанчалик таниш?
— Биз БАА жамоаси билан тайёргарлик доирасида бир маротаба ўртоқлик ўйинини ўтказганмиз. Расмий ўйин бўлмагани учун улар ҳам, биз ҳам бор кучимиз билан ўйнамаган эдик. Чорак финал битта ўйиндан иборат. Шунинг учун унга жиддий тайёргарлик кўриш керак. Айтиб ўтганимдек, хато қилишга ҳаққимиз йўқ энди. Аллақачон ўйинга тайёргарликни бошлаб юборганмиз. Рақибнинг гуруҳ босқичидаги ўйинларини таҳлил қилиб чиқяпмиз. Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги чорак финал ўйини эртага Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:06, 18.01.2020.
Ўқилди: 5152 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.