Туриннинг «Ювентус» клуби спорт директори Фабио Паратичи «Барселона» клуби офисига ташриф буюрди ва Иван Ракитич трансфери борасида суҳбатлашган.
«Кекса синьоралар» аввалроқ қишки трансфер бозорида фаол бўлмаслигини айтиб ўтган бўлишига қарамасдан, клуби спорт директоримузокаралар олиб боришдан тўхтамаяпти.
Қолаверса, «Барселона» ва «Интер» клубларининг ҳам муносабатлари яхши. Ҳаттоки, Иван Ракитич ва Федерико Бернардескиларни ўзаро алмаштириш варианти ҳам юз бериши мумкин.
Ҳозирча бу ҳақда аниқ бир маълумот йўқ, лекин бу трансфер муҳокама қилинмоқда. Маҳаллий журналистларнинг фикрича, ушбу трансфер бозорнинг сўнгги ҳафталарида рўй бериши кутилмоқда.