Бундан бир ҳафта аввал Испания суперкубоги ярим финалида "Барселона"ни мағлуб этган, финалда пенальтилар серияси орқали "Реал" ютқазган "Атлетико" клуби, кутилмаганда, "Эйбар"ни имкониятни бой берди.
"Эйбар" ўз уйидаги учрашувни фаол бошлаб, баҳснинг 10-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Симеоне шогирдлари бутун ўйин давомида мезбонлар дарвозаси олдида голга тортадиган вазиятларни кўп ярата олишмади.
Аксинча, «Эйбар»нинг ҳужумлари хавфли бўлди ва улар ўйиннинг сўнгги дақиқасида иккинчи голни уриб, "матрасчилар"ни бутунлай таслим этишди.
Ушбу турда "Севилья" ҳам ютқазгани учун "Атлетико" Ла лига жадвалида 3-поғонада қолди.
Испания чемпионати, 20-тур
Эйбар – Атлетико 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 10 Бургос, 2:0 – 90 Экспосито.
Эйбар – Дмитрович, Техеро, Бургос, Бигас, Хосе Анхель, Альварес, Экспосито, Леон (Кристофоро, 74), Орельяна (Де Бласис, 80), Инуи, Энрик (Шарлес, 87).
Атлетико – Облак, Арьяс, Савич, Фелипе, Сауль, Корреа, Эррера (Лоди, 73), Томас, Витоло (Клементе, 87), Мората, Жоау Феликс (Камельо, 83).
Огоҳлантиришлар: Сауль (59), Бургос (62), Савич (85).