Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ла лига. Сетьеннинг «Барселона»даги дебюти омадли чиқди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Испания чемпионатининг 20-тури доирасида ўз уйида «Гранада»ни қабул қилди. "Кўк-анорранглилар" янги бош мураббий Кике Сетьен учун дебют ўйин осон бўлмади. Шунга қарамай, у илк учрашувда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Каталонияликлар ўйин давомида устунликка эришишди, кўп вазиятлар яратишди, аммо ҳадеганда тўп рақиб дарвозасига кира қолмади.

Иккинчи бўлимда эса ўйин тақдири таъсир кўрсатган иккита вазият юзага келди. Баҳснинг 66-дақиқасида "Гранада" футболчи Этеки 20 метрлардан зарба йўллаб, "Барселона" дарвозаси устунини нишонга олган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб Херман Санчес иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Учрашувнинг 76-дақиқасида каталонияликлар томонидан уюштирилган чиройли ҳужум гол билан якунланди. Месси-Гризманн-Видаль-Месси комбинацияси якунида Артуро товони билан аргентиналик футболчини тўп билан таъминлади. Жамоа сардори эса вазиятдан фойдаланиб ҳисобни очди.

"Барселона" битта тўп фарқдаги устунликни сақлаб қолди ва ўз очколарини 43тага етказди. Жамоа тўплар фарқига кўра "Реал"ни ортда қолдирмоқда.

Испания Ла лигаси, 20-тур
Барселона – Гранада 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 76 Месси.
Барселона – тер Стеген, Сержи Роберто, Пике, Умтити, Альба, Бускетс, Видаль (Артур, 83), Ракитич (Пуч, 71), Фати (Карлес Перес, 79), Месси, Гризманн.
Гранада – Руй Силва, Фулькье, Херман Санчес, Дуарте, Диас, Вадильо (Пуэртас, 65), Гоналон, Этеки (Мартинес, 72), Азиз (Эррера, 56), Мачис, Фернандес.
Огоҳлантиришлар: Мачис (12), Херман Санчес (59), Фернандес (72).
Четлатиш: Херман Санчес (69).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:48, 20.01.2020.
Ўқилди: 6954 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.