Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «АПЛ даражаси»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ўйини хусусида роса ёзиляпти. «Клопп бандаси» чиндан ҳам супер. Шунчаки супер!

Бироқ, биласизми, нега ливерпулликларнинг мана шундай рекордлари бошқа чемпионат вакилларига қараганда жаранглироқ янграяпти?

Бунга сабаб – АПЛ даражаси. Ҳа, Туманли Альбион футболи бўлгани учун ҳам унинг қиймати ошириброқ айтилмоқда.

АПЛ – биринчи рақамли чемпионат.
Молиявий томондан ҳам, баҳсларнинг муҳимлик томонидан ҳам. Еврокубокларни енгаётгани эса, шу пайтгача давом этган мунозараларга чек қўйди. Терма жамоаси ҳам яхшироқ натижа қайд этса, тамом, барча жабҳа забт этилган бўлади.

АПЛ – гўзал биринчилик.
Унинг футболи борган сари гўзаллашиб бормоқда. Чиройли футболни изламоқчи бўлганлар АПЛнинг оддий ўйинларига боқиб қўйишса – бўлди! Чемпионшипдаги ўйинга кўзингиз тушиб қолса ҳам, ундаги шиддатга ҳайрон қоласиз. Чунки АПЛга чиқиш учун жамоалар оддий ўйнаб йўл олишлари мумкинми?!

АПЛ – шиддатли баҳслар мажмуаси.
Айтинг, қайси чемпионатда чемпионлиги 99% ҳал бўлган жамоанинг кучли тўртликка киролмаётган жамоа билан ўйини бу қадар муҳаббат билан кўрилади?! “Ювентус”, ПСЖ, “Реал” ва “Барса”нинг чемпионатдаги рекордлари шунча таҳлил қилиниши мумкинми?

АПЛ – охиригача томоша қилинадиган чемпионат.
Ҳа, «Ливерпуль», бундан икки йил олдин “Манчестер Сити” катта фарқ билан олдинга чиқиб кетганида ҳам... охиригача кўрамизку ўйинларини. Чунки бошқаларнинг қай бир ўрин учун кураш олиб бораётгани боисидан кузатишга мажбурмиз. Улар эса, чемпионлик ҳал бўлгандан сўнг ҳам олдингидек ўйнашга мажбурлар. Зўр, а ?!

АПЛ – Топ-клублари энг кўп чемпионат.
Кучли олтилик, кейин кучли еттилик деган таърифлар фақат шу масканда бор. Баъзи чемпионатларда ҳатто “иккинчиси” ҳам йўқ. Мутлақ чемпион бор ва бошқалар. Топ-клублари кўп бўлгач, ҳар тур камида икки-уч ўйин марказий баҳсга айланади.

АПЛ – ғоялар маскани.
Топ-клубларга топ-мураббийларниг келиши турган гап. Аммо кучли еттиликдан пастдагилар бошида ҳам ўз сўзига эга мураббийлар ишлаётганига нима дейсиз энди?! Ҳар бир мураббий чемпионатга ўзидан нимадир олиб келади. Ғоялар кўпайса, футбол ҳам янада тезроқ ўсади. Тактик юришлар кўпайгани сари, юлдуз жамоалар кўпаяди. Футбол даҳолари шундай даврда етишиб чиқадилар. Маҳаллий йигитларнинг порлаши терма жамоа равнақига ҳисса қўшади. Мураббийлар футболга футболчилардан кўпроқ таъсир ўтказаётган замонда яшаяпмиз. Ва бунинг энг юқори чўққиси АПЛ бўлиб турибди.

АПЛ – эртаклар манзили. “Лестер”дан кейин эртак давом этмайди, деб ўйлаганмидингиз? Йўқ, 1001 кундан бери “Энфилд”да енгилмаётган Клопп эртак ёзмай нима ёзяпти? "Минг бир кеча"ни кўраётгандек бўлмаяпсизми? Ўттиз йиллик оғир танаффусдан сўнг ливерпуллик ишқибознинг чемпионлик қўлга киритилган сониялардаги ҳолатини кўргингиз келмаяптими? Қўшилишиб йиғлашмайсизми? Мен, ҳа!

АПЛ – футбол ватани! Тамом.

Хайрулла ҲАМИДОВ

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 16:18, 20.01.2020.
Ўқилди: 8287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5262]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2864]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2662]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2477]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1885]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1808]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1713]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1685]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1619]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1467]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик