Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Дилшод Саитов: «Саудия билан ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

БАА ва Ўзбекистон U23 терма жамоалари ўртасидаги кеча бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, ОТЖ аъзоси Дилшод Саидов билан кичик интервmю уюштирдик.

— Дилшод, кечаги комбинацион ўйин мураббий кўрсатмаси эдими?

— Албатта, мураббийнинг кўрсатмаси эди. Йигитлар бу ўйинга назарий жиҳатдан ҳам яхши тайёргарлик кўрган эди. Барчаси иш берди. Араб жамоаларига қарши мусобақадан олдин ўтказилган ўртоқлик учрашувларида тўп сурганимиз ҳам катта наф берди деб ўйлайман. Уларнинг ўйин услуби бизникига яқинроқ. Шу сабабли футболчилар эркинроқ ҳаракат қилишди.

— Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиевнинг ташрифи нима билан боғлиқ?

— Биринчи навбатда улар бизга руҳий кўмак бериш учун келишди. Ўйин олдидан кириб биз билан бироз суҳбатлашишди. Ҳеч қандай тактик ёни стратегик кўрсатмалар бўлгани йўқ. Шунчаки, дўстона ташриф ва руҳий далда. Очиғи, улар билан суҳбатлашиб ўзимизни худди Ўзбекистондаги ўйинга тайёргарлик кўргандек ҳис этдик.

— Саудия Арабистони билан ўйинда иккинчи рақамда ҳаракат қиласизларми ёки биринчи?

— Энди қайси жамоа кучли ўйин кўрсатса, ўша жамоа финалга йўл олади. Бу жуда ва жуда муҳим  жиҳат. Шунинг учун мусобақадаги қолган барча учрашувларда ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Асосийси, жамоавий ҳужум ва тартибли ҳимоя. Насиб қилса, юртимизга ёруғ юз билан қайтишни ният қилганмиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:55, 20.01.2020.
Ўқилди: 7756 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.