Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Денис Истомин: “Ҳар бир юртдошимиз футболчиларимизнинг ғалабасига ишонмоқда”

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда барча футбол ишқибозларининг нигоҳи Таиланд яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатидаги терма жамоамизнинг иштирокига қаратилгани аниқ. Шу билан бир қаторда Таиланд пойтахти теннис бўйича “Bangkok Open-2020 Challenger” турнирига ҳам мезбонлик қилмоқда. Эътиборлиси, мусобақа терма жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонанинг ёнгинасида ўтади ва унда юртимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин ҳам эртага ўз иштирокини бошлайди. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртимизнинг мусобақага олиб бораётган тайёргарлиги ва Осиё чемпионати ҳақидаги фикрларини олишга муваффақ бўлдик.

– Турнирга тайёргарлик қандай кетмоқда?
– Ҳозир биз ҳам Таиландда бўладиган челленжер турнирига тайёрланмоқдамиз. Куни кеча улардан бири якунланди ва ундаги иштироким муваффақиятли ўтди, дея олмайман. Бунақа ноқулай об-ҳавода яхши ўйин кўрсатиш жуда қийин. Нима бўлганда ҳам бу мавсумнинг бошланиши. Энг асосийси Олимпиадага тайёрланиш ва унда яхши иштирок этиш.

– Таиланддан кейин қайси турнирга йўл оласиз?
– АҚШга йўл олишни режалаштирганман. Мартгача у ердаги турнирларда иштироқ этмоқчиман. Сабаби март ойида бизни “Дэвис кубоги”да айнан АҚШ терма жамоаси билан ўйин кутиб турибди. Океан орти сафарида шу турнирга ҳам тайёрланиб бораман.

– Таиландда параллель равишда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати ҳам ўтмоқда. Вакилларимизнинг муваффақиятли ўйинини кузатдингизми?
– Афсуски, расмий машғулот ва ноқулий график сабаб стадионга туша олмадим. Лекин йигитларимизнинг натижасини кузатиб бордим ва ғалабаларини эшитиб хурсанд бўлдим. Сезиб турибман, ҳар бир юртдошимиз уларнинг ғалабаларига ишонмоқда ва астойдил мухлислик қилишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, уларга мазкур Осиё чемпионатида омад ва ғалабалар тилаб қоламан. Олға, Ўзбекистон!

Ўз навбатида биз ҳам Денис Истоминнинг мусобақада муваффақиятли иштирок этиши ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини тилаб қоламиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 21:30, 20.01.2020.
Ўқилди: 3509 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6296]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3193]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2772]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2309]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2298]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1838]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1805]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1783]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1775]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.