Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Алишер Жалилов: “Рақиб бўшроқ кўрингандир, бироқ…”

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ОЧЛ гуруҳ баҳслари учун саралаш учрашуви доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши тўп сурди. Ўйин кутилмаганда меҳмонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланганидан хабарингиз бор. Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган “Истиқлол” сардори Алишер Жалиловни ўйиндан сўнг, суҳбатга тортдик.

— Бугунги ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритлди деб ўйлайсиз?

— Биринчи навбатда интизомли футбол ўйнадик. Рақиб ўйиннинг катта қисмида тўп билан муомалада бўлди. Шу сабабли, ҳимояда тўпсиз ҳаракат қилиш бизга икки ҳисса оғир кечди. Шундай бўлсада, ўз имкониятимизни кутдик ва ундан унумли фойдаландик.

 Бу ғалаба Тожикистонда сенсацион натижа сифатида қабул қилинадими?

— Тўғриси билмадим. Биз халқаро майдонларда доимо ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилганмиз. Ҳатто йирик ҳисобда енгилаётган бўлсакда, ўйинимиз сира “сочилиб” кетмайди. Шунинг учун бизнинг мағлубиятларимизга мухлислар ортиқча эътироз билдиришмайди. Бугунги ғалаба юртимизда катта шов-шув кўтармаса керак. Боиси, биз бугун шунчаки ўз ўйинимизни ўйнадик. Бизнинг бундай тўп суришимиз Тожикистонлик мухлислар учун одатий ҳол.

— Бугун “Локомотив”нинг ўйини сира қовушмагандек кўринди?

— Ташқаридан қараганда шундай туйилиши мумкин, бироқ ўйин ичида бунинг тамомила аксига гувоҳ бўлдим. Жамоа ўйинни тўлиқ бошқарувига олди. Тўғри, қаерлардадир вазиятларни якунлашни уддалай олмади, бироқ улар ёмон ўйин ўтказишди демаган бўлар эдим. Бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:10, 21.01.2020.
Ўқилди: 4106 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.