Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Мен деярли ўлганман» Эмилиано Салани хотирлаб

Баҳо:
+ | -

Марҳум футболчи Эмилиано Саланинг онаси - Мерседес Таффарель ўғли вафотининг бир йиллиги муносабати билан хотиралари билан ўртоқлашди.

Сала 2019 йил 21 январда хусусий самолётида Уэльсга йўлга чиққан эди , аммо самалёт белгиланган манзилга етиб бормади - унинг самолёти Ла-Манш канали бўйлаб учаётганда қулаб тушди. 3-феврал куни қутқарувчилар каналнинг остки қисмидан жасадни топдилар, кейинчалик бу Саланинг жасади эканлиги аниқланди.

Уч ой ўтгач, Эмилиано Саланинг отаси Орасио юрак хуружидан вафот этди.

- Сала 15 ёшида, бизнинг эски уйимиздаги ошхонада ўтирар ва менга: "Ойижон, мен футболчи бўлишни хоҳлайман деган эди. У шунчалик орзуси амалга ошишини хохлаган эдики, унга бошқа жамоага кўчиб ўтишга тўғри келди. Ўғлим ҳамма нарсага эришишига тўлиқ ишонган эди ва у буни амалга оширди, у футболни севар эди ва фожиа олдидан у Премьер-лигада ўйнаш имкониятидан жуда хурсанд эди.

- Мухлислар уни таниб қолганида, ҳар сафар хижолат тортар эди, лекин ҳар доим тўхтаб, имзолар қўяр ва мухлислар билан селфилар тушар эди. Бугун менга ўғлимнинг фотосуратларини юборишда давом этаётган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Юборилаётган расмларнинг кўпларини мен илгари ҳеч кўрмаганман. Менга Франция, Англия ва Аргентинадан кўплаб хабарномалар келади.

- Афсуски, мен тинчландим деб айта олмайман. Мен ҳали ҳам жуда хавотирдаман. Мен деярли ўлганман. Бу даҳшатли, даҳшатли йил эди. Мен Эмилианони жуда яхши кўрардим, унга буни ҳар куни айтардим.

- Ўғлимнинг сўнгги бор эрталабки соат олтидан қўнғироқ қилганига бир йил ўтди, аммо худди кечагидай туюлмоқда. Оғриқ пасаймайди, у ҳеч қачон йўқолмайди, - дея Мерседеснинг сўзларини келтиради BBC нашри.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 21:08, 21.01.2020.
Ўқилди: 7162 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5262]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2864]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2662]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2477]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1885]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1808]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1713]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1685]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1619]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1467]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик