Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Биздаги устунлик

Баҳо:
+ | -

Бугун олимпия терма жамоамиз ўзбек футболида янги саҳифа очиш арафасида турибди. Дарҳақиқат, Друлович бошчилигидаги жамоамизнинг рақиби чакки эмас, бироқ агар йигитлар ҳаяжонни енгиб ўтишса, финал чиптасини қўлга киритишларига ишончим комил.

Эрта тонгдан барча нашрлар ва футбол сайтлари рақибимизнинг нималарга қодир эканлиги ҳақида маълумот беришдан чарчашмяпти. Тўғри, Саудия Арабистони кучли жамоа лекин, бизда уларда йўқ жокер қарта мавжуд эканлигини кўпчилик унутиб қўймоқда…

Араблар табиатан совуққон инсонлар ҳисобланади. Саудия ҳам шулар жумласидан. Жамоа мураббийи ўйин давомида асосий урғуни тартиб ва интизомли футболга бермоқда. Бугунги учрашувда ҳам Саудия Арабистони катта эҳтимол билан ўз ўйинидан воз кечмайди. Бизнинг йигитлар эса, улар сингари тартибли бўлмаслиги мумкин, лекин ғалабанинг асосий омил бўлмиш футболдаги “азарт” (шавқ, завқ, юракдан ҳаракат қилиш) олимпиячиларимиз томонида. Ишонаверинг улар томонидан! Шу фактор барчанинг назаридан четда қолмоқда. Балки шуниси яхшироқдир. Яхшиси ҳаммасини майдонда кўрсатганимиз маъқул. Рақибимиз қанчалар кучли бўлмасин, ғалабага кўпроқ ҳарис бўлсак марра бизники. Юракларингизда ёниб турган ўтни майдонга ташланг йигитлар. Истанбулдаги ЕЧЛ финали ёдингиздами? Аламли мағлубиятдан сўнг, “Милан” устози Карло Анчелотти “Ливерпуль” бугун биздан кўра кўпроқ ғолиб бўлишни истади.”,- деган эди. Бугун олимпиячиларимиз юракдан ўйнаб беришлари керак. Улардан бошқа ҳеч нарса талаб этилмайди

Ҳаёт-мамот учрашуви мақомида кўрилаётган баҳс олдидан жамоамиз йигитларига кичкинагина илтимосимиз бор. Илтимос ҳеч кимни тингламанг, ҳеч кимга эътибор қаратманг ва ҳеч нарсани ўйламанг. Бу учрашув ҳаёт йўлингиздаги синовлардан бири. Уни юракдаги иштиёқ, қалбдаги сокинлик ва руҳан тетиклик билан енгиб ўтинг. Бу иш қўлингиздан келади. Ҳар қандай омадсизликлар бир кун ўз якунига етиши керак. Терма жамоамиз, олимпия жамоамизнинг катта ареналардан қолиб кетиши ҳам бир кун барҳам топади. Ҳеч нарса абадий эмас. Шундай экан, ҳаётингиздаги энг муҳим 90 дақиқани шундай ўтказингки, орадан бир неча ўн йиллар ўтиб набираларингизга айтиб бериш учун гозал ҳикоянгиз бўлсин.

Я . У

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:51, 22.01.2020.
Ўқилди: 2858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.