Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Ярим финал учрашувлари ҳақида билишингиз керак бўлган барча маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Таиланд 2020. Мусобақада 4 та ярим финалчи жамоа қолди. Улардан 3 таси узоқ кутилган Олимпияда йўлланмасига эга чиқади. Ярим финалда ғалаба қозонганлар мусобақа ғолиблиг учун финалда майдонга тушишади. Ўзбекистон чорак финалдаги ўйини билан барчани ҳайратда қолдирганча ушбу босқичга етиб келди. Автстралия Туренинг 101-дақиқада урган голи эвазига ҳал қилувчи ўйинларда ишторок этади. Жанубий Корея ҳам чорак финалдан қийинчилик билан ўтди. Сауди Арабистони мезбонларни мусобақадан чиқариб юборди.

Тарихий натижа

Ўзбекистон амалдаги чемпион эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу жамоа бундан икки йил аввал Хитойда ташкиллаштирилган мусобақада ғолиб чиқишни уддалаган эди. Унга қадар бу мусобақада Япония ава Ироқ олимпиячилари ҳам чемпионликни ҳис қилишга улгуришган. Бу жамоалар Таиланддаги мусобақанинг гуруҳ босқичидан ўта олишмади. Шунинг учун тарихий натижа кўрсатиш имкони фақат Ўзбекистонда мавжуд. Улар бу мусобақани ҳам ғолиблик билан якунлашса, илк бор иккита чемпионликни қўлга киртиган жамоага айланади.

Статистика

Жанубий Корея ушбу мусобақа тарихидаги барча ярим финалларада ишторок этган ягона жамоа ҳисобланади. Бир маротаба финалда ўйнаган жамоа икки бор мусобақанинг 4-ўрин билан якулашган.

Австралия ярим финларда биринчи марта иштирок этмоқда. Унга қадар бу жамоа чорак финал ва гуруҳ баҳсларда тўп сурган холос. Саудия Арабистони 3 та урунишидан сўнг, чемпионликни қўлга киритиш имконига эга.

Натижалар

Бу борада Жанубий Корея мутлоқ етакчи. Жамоа мусобақадаги 4 та ўйинда ҳам ғалаба қозонишни уддалай олди. Австралия гурҳда дурнаг қайт эди. Саудия Арабистони ҳам дурангга имзо чекишга улгурган. Ярим финалдаги жамоалар ичида фақат Ўзбекистонгина мусобақада мағлубият аламини тотиб кўрган.

Тўпурарлар пойгаси

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Исломжон Қобилов ҳисобида 3 та гол мавжуд. Австралия жамоаси футболчилари Николас Д'агустино ва Жанубий Кореялик ҳужумчи Ли Донг Жунлар ҳисобида эса иккитадан гол мавжуд.

Манба: AFC.com
Киритилди: 13:56, 22.01.2020.
Ўқилди: 2982 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.