Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Кутамиз!

Баҳо:
+ | -

Ҳозир ҳамманинг асаби таранг! Ҳозир ҳамма луғат бойлигидаги бор сўзлари билан футболчию Друловични ҳақорат қилишга тайёр.

Аслида, бугун ҳам ўзбек футболидаги қора анъана давом этди. Керакли паллада ютқаздик. Унчалик кучсиз бўлмаган рақибга.

Бугун нега ютқаздик? Фикримча, бугун тоби қочган Бобур Абдухолиқовнинг ўрнига бошқа футболчини тушириш керак эди. Чунки ғалаба қозониш керак бўлган пайтда асосий фигура ҳужумчи бўлади. Бобурнинг тоби қочгани эса ўйинининг ҳам “мазасини қочирди”.

Бугун футболчилар бир-бирларини яхши тушунишди токи рақиб жарима майдонига киргунга қадар. Рақиб жарима майдонида эса негадир ўйинимиз қовушмади. Агар элементар жиҳатларга эътибор қаратадиган бўлсак, футболчиларимиз керак пайтда тўпдан қутулишни ва қандай қутулишни қойиллата олишмади. Бунинг устида кўпроқ ишлаш керак.

Бугунги ўйин Жанубий Кореяга қарши кечган ўйиндан фарқ қилди. Футболчиларимиз ўша ўйиндаги каби довдирашмади, лекин тактик жиҳатдан хатога йўл қўйилди. Саудия Арабистони бош мураббийси бугун Друловични тактик жиҳатдан мағлубиятга учратди.

Яна бир жиҳат, БААни 5-1 ҳисобида мағлубиятга учратганимиз зараримизга ишлади. Чунки бизнинг футболда азалдан шундай, бир ўйинда бундайроқ рақибни йирик ҳисобда ер тишлатдикми, “Бу биз”, деймиз-да кейинги рақибга қарши тузукроқ тайёрланмаймиз гарчи у аввалги рақибдан кучлироқ бўлмаса-да.

Бизга панд берган жиҳат – ҳужум чизиғининг ожиз қолгани бўлди. Ҳужумда ўйинимиз қовушмади. Аслида, ҳужумда вариантлар кам. Тоби қочган бўлса-да, яна Бобур Абдухолиқовнинг асосий таркибда майдонга тушгани бизнинг камчилигимиз, аслида. Мен бу билан Бобурнинг бугунги ўйинини қораламоқчи эмасман, шунчаки бош мураббийда доим А вариантга тенг бўлган Б вариант ҳам бўлиши керак. Камига Друлович таркибдаги ҳамма футболчилардан ҳам фойдаланмаяпти. Балки, таркибда янада иқтидорли футболчилар бордир, улар эса буни майдонга тушсаларгина кўрсата олишади. Аммо Друлович захирадан фойдаланишда ҳам жуда оқсаяпти.

Менга ёқмаган жиҳат – ўйиннинг сўнгги дақиқалари, ютқазяпмиз, ҳал қилувчи бурчак зарбаси. Охирги имконият. Ҳаёт-мамот. Футболчимиз эса тўпни тузукроқ кўтара олмади. Барака топкур, чарчаган бўлсанг, бошқага айт, “Сен тепгин”, де... Майли-да...

Келинг, биз ҳам анъанамизга содиқ қоламиз. Кутамиз. Ҳали имкониятимиз бор. Учинчи ўринни олсак, Токиога йўлланма оламиз. Шундай дейман-у, учинчи ўринда ё Жанубий Корея, ёки Австралия билан ўйнаймиз. Қўрқиб кетади-ей одам.

Агар шу мақолани Яхшибоев ўқиётган бўлса, жон укам, илтимос сендан, ҳадеб алдайвермай, тўпдан вақтида қутулишни, жамоадошларингга керакли пайтда узатишниям ўрган.

Бугунги мағлубият пешонамизга ёзилган, аслида. Нимаям дердик, Яратганнинг иродаси. Шунинг учун футболчиларни ҳадеб танқид қилавермасдан, Яратгандан учинчи ўрин учун жамоамизга омад тилайлик.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:47, 22.01.2020.
Ўқилди: 6438 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.