Германия чемпионтанинг 19-тури «Боруссия» Дортмунд – «Кёльн» ўйини билан бошланди.
Дортмундликлар янги ҳужумчиси Эрлинг Холанд баҳснинг 65-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Бу пайтга келиб "Боруссия" 3:1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Норвегиялик футболчи ўйин сўнгида иккита гол уриб, ҳисобни 5:1 кўринишга келтирди.
Шу тариқа, Холанд "Дортмунд" сафидаги дастлабки 2та ўйинда 5та гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу ғалабадан кейин "Боруссия" 36 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди.
Германия чемпионати, 19-тур
Боруссия Д – Кёльн 5:1 (2:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 1 Геррейру, 2:0 – 29 Ройс, 3:0 – 48 Санчо, 3:1 – 64 Ут, 4:1 – 77 Холанд, 5:1 – 87 Холанд.
Боруссия Д – Бюрки, Пишчек, Хуммельс, Аканджи, Ҳакимий, Брандт, Витцель, Геррейру, Азар (Холанд, 65), Ройс (Дауд, 80), Санчо (Рейна, 89).
Кёльн – Хорн, Эхизибуэ (Модест, 74), Борнаув, Чихос, Каттербах, Схири, Хектор, Тильманн (Кайнц, 46), Ут (Реджбечай, 80), Якобс, Кордоба.
Огоҳлантиришлар: Борнаув (13), Витцель (38).