Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Эриксен бугун маълум қилинади
"Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг бугун “Интер” жамоасига ўтгани ҳақида расман маълумот пайдо бўлади”,-деб хабар бермоқда “Сky Sport” нашри.
Манбанинг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи бугун янги жамоасида тибиий кўрикдан ўтади ва узоқ йиллик шартномага имзолайди.
“Интер” ярим ҳимоячи учун16,8 миллион фунт стерлинг тўлаган ва даниялик футболчи жомодонларини йиғиштириб Миланга кўчиб келган. Унинг трансфери ҳақидаги расмий маълумот бугун кечқурун эълон қилинади.
“Челси” дарвозабон изламоқда
Лондонинг “Челси” клуби сафдан чиққан Кепанинг ўрнини тўлдириш мақсадида янги дарвозабон излашда давом этмоқда.
Айни дамда клуб радарига “Кристал Пелас” жамоаси киппери Висента Гуаита тушиб қолган”,-деб хабар бермоқда “AC” нашри.
Манбанинг маълум қилишича, испаниялик посбон икки мавсумдан бери юқори темпда ўйин кўрсатаётгани учун “аристократлар” томонидан харид қилиниши мумкин. Қаҳрамонимиз ушбу мавсумнинг 22 та ўйинида дарвозани қўриқлаган бўлса, учрашувларнинг 4 тасида гол ўтказиб юбормаган.
Шунингдек, клуб шортлистида Ник Поуп ва Дин Ҳендерсонлар ҳам мавжуд.
Бразилиялик футболчи Каталонияга йўл олади
17 ёшли бразилиялик ҳимоячи Ян Коуто тез орада “Барселона” футболчисига айланади. “Барселона” ёш ва иқтидорли ҳимоячи учун 5 миллион евродан воз кечадиган бўлди.
“Globe” нашининг маълум қилишича, футболчи ва унинг агенти бугун тунда Каталонияга учиб келади ва эртага Коуто тиббий кўрикдан ўтади. Барчаси яхши ўтса, клуб у билан шартнома тузади ва жамоасига қайтариб юборади. Ян 18 ёшга тўлгач, уни яна ортга қайтариб олади.
Катта эҳтимол билан “Барса” ФИФА ва УEФАнинг турли чекловлари билан ўрлашиб қолишни истамаётгани учун шундай йўл тутмоқда.
Кавани тиббий кўрикдан ўтди
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани айни дамда Мадридда бўлиб турганидан хабарингиз бор. Фоотмерcато нашри берган маълумотларга қараганда, ҳужумчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва қишдаёқ “Атлетико” жамаоси футболчисига айланади.
Каванинг трансфер қиймати борасидаги музокарлар ҳамн тобора ўз паёнига яиқнлашмоқда. Манбанинг маълум қилишича, “Атлетико” ҳужумчи учун турли бонуслар билан 18 миллион евро тўлашни истамоқда, ПСЖ эса “матадор”ни 20 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Eслатиб ўтамиз, Кавани ички биринчилик баҳсларида 9 ўйинда иштирок этда ва ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйди.