Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

«Реал» Серхио Мартинес трансферини расмийлаштирди

Баҳо:
+ | -1

«Реал» Серхио Мартинес трансфери бўйича «Расинг Сантандер» билан келишувга эришди. Мадрид клуби футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пулини бир йўла тўлиқ тўлади.

Мартинес «Расинг» академиясига 10 ёшида қўшилган ва клубнинг барча ёш тоифаларида босқичма-босқич ўсиб, U-12 B жамоасидан асосий таркибгача етиб келган.

Ларедода туғилган футболчи «Расинг» асосий жамоаси сафида 15 та учрашувда майдонга тушишга улгурди. Шундан сўнг у фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттирадиган бўлди.

«Расинг Сантандер» Мартинесга клубда ўтказган йиллари учун миннатдорлик билдирди, унинг ривожланиш йўлини юқори баҳолади ва футболчига келгуси профессионал ҳамда шахсий фаолиятида муваффақият тилади.

Киритилди: 18:56, 31.08.2026.
Ўқилди: 2967 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик