«Барселона» вингери Ловро Челфи Саудия Арабистонининг «Ал-Дирия» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Jijantes нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 19 ёшли хорватиялик футболчи «Ал-Дирия» билан келишувга яқинлашган ва айни пайтда Саудия клуби уни ўз сафига қўшиб олиш учун энг қулай ҳолатда турибди.
Кутилишича, Челфи «Барселона»ни рамзий трансфер пули эвазига тарк этади. Бироқ каталонияликлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида футболчини келажакда қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Чап оёқли вингер «Барселона»га клуб академияси ва «Барса Атлетик» сафида ривожланиш мақсадида келган эди. Энди эса у мунтазам равишда катталар футболида майдонга тушиш учун фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши кутилмоқда.













