Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Роналдиньо: "Мартинелли менга ёш Роналдoни эслатмоқда"

Баҳо:
+ | -1

"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо "Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Мартинеллини мақтади.

"Биз бразилияликлар ундан кўп нарса кутмоқдамиз. 18 ёшида ўз қобилиятига эга бўлиш бу ажойиб.
У менга Роналдoни эслатмоқда. Унинг Eвропадаги биринчи мавсуми: у 30 та гол урган эди ва одамлар: "Бу бразилиялик бола ким?"

У тўп билан бўлишни хоҳларди, у ҳеч қандай ўйинчи ёки жамоага қарши чиқмасин, қўрқмас эди. Мен Мартинелли ҳам шунга ўхшаш муносабатда эканлигини кўрмоқдаман.
У шунчаки тўпда биринчи бўлиб, гол уришни истайди. Роналдo дунёнинг энг яхши ўйинчисига айланди ва бу Мартинелли учун мақсад бўлиши мумкин.

Ишонаманки, унинг Бразилия терма жамоаси учун илк ўйини жуда яқин. У тайёр. Жамоа тарихан футболчининг ёши ҳақида қайғурмайди. Роналдo 17 ёшида миллий терма жамоада ўйнаган, Неймар ва Жесус ўспиринлик чоғида муҳим футболчилар бўлган.

Агар ўйинчи қобилият ва истеъдодга эга бўлса, у имкониятга эга бўлади. Мартинелли иқтидорга эга эканлигини дунё кўради" - деди Роналдиньо.

Манба: Gоаl.com
Киритилди: 16:31, 27.01.2020.
Ўқилди: 5562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик