Енгилмас UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагамедовнинг устози Хавьер Мендес куни кеча “The Body Lock” нашри учун кичик интервью бериб ўтди. Ҳабибнинг узоқ йиллик устози Тони Фергюсон билан бўладиган жанг олдидан кетаётган тайёргарлик жараёни ва Ҳабибнинг имкониятларига тўхталиб ўтди.
"Ҳабибнинг чинакам кардиомашина эканлигини унутмаслигингиз лозим. У UFCдаги энг жисмонан бақувват ва чиниққан жангчи. Уни жанг давомида чарчаб қолганини ҳеч кўрганмисиз? Барча Ферюсоннинг 5 раунд жангга тайёргарлик кўраётгани ҳақида гапирмоқда. Нурмагамедов ҳам жангнинг бундай кўриниш олишига қарши эмас. Ўйлашимча, бу жангда вақт чўзиш бўлмайди. Йигитлар октагонда чинакам жанг қилишади. Улар айнан шунга тайёргарлик кўришмоқда. Шогирдимнинг имкониятларидан келиб чиқиб шуни айтишим мумкин-ки, биз 5 раунд ўтадиган жангни юқори темпда ўтказишга ҳар тарафлама тайёрмиз. Руҳан ва жисмонан барчаси жойида. Умид қиламанки, жангда ҳам бу факторлар бизнинг фойдамизга иш беради.
Бу Ҳабибнинг фаолиятидаги энг кучли ва хавфли рақиб. Тонига қадар Ҳабиб ҳеч қачон бундай юқори класдаги жангчи билан октагонда тўқнаш келмагани аниқ. Уни мағлуб этиш учун Ҳабиб биринчи навбатда рақибини ҳурмат қилиши лозим. Агар Ҳабиб Тонини етарлича ҳурмат қилмаса, бу жангни бой бериши мумкин.
Биз айни дамда ўтаётган машғулотлар Ҳабибнинг тўлиқ 5 раунд жанг қилишини таъминлаб беради. Шундай бўлса-да, Ҳабибнинг жанг давомида чарчаб қолганини биров кўрганми? Албатта йўқ. У рақиб тузган стратегияни исталган дақиқада бузиб ташлашга қодир туғма жангчилардан", — деди мураббий.