"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳужумчиси Садио Маненинг аҳволи ҳақида маълумот бериб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи АПЛнинг 24-тури доирасида "Вулверхэмптон"га қарши бўлиб ўтган баҳсда (2:1) жароҳат олган эди.
"Мане "Вест Хэм"га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Катта эҳтимол билан у "Саутгемптон"га қарши бўладиган кейинги турни ҳам ўтказиб юборади. Мана шу ўйинлардан кейин у сафга қайтади", - деди Клопп.