Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Эриксен “Интер”даги биринчи интервюсини берди

Баҳо:
+ | -

Узоқ давом этган музокаралардан сўнг, Миланнинг “Интер” жамоаси сафига келиб қўшилган Кристиан Эриксен бугун клуб расмий сайти учун интервью берди. Футболчининг янги жамаосидаги илк интервьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Очиғи узоқ кутилган жараён ўз якунига етди ва “Интер” футболчисига айландим. Бу жамоа либосини кийгунимга қадар, анча сабр қилишимга тўғри келди. Энг муҳими бу эмас. Асосийси мен шу ердаман. Буюк клуб шарафини ҳимоя қилишдан бахтиёр эканлигимни яшириб ўтирмоқчи эмасмам.

“Интер” ўзи ҳос, катта тарихга эга улкан клуб. Бу жамоанинг бир бўлаги бўлиш барча футболчилар сингари мен учун ҳам катта ютуқ. Энди мухлислар билан стадионда учрашишни жуда ҳам кутябман. Уларнинг олқишлари остида тезроқ майдонда тўп сургим келяпти. Шу ўринда мени илиқ кутиб олган мухлисаларга ўз минаддорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Умид қиламанки мухлислар учун тезда “ўзимизники” бўлиб кетаман.

Футболни,ва футболчиларнинг имкониятларини статисктика билан боғлайдиган, уларга шу йўсинда баҳо берадиганлар жуда кўп. Шунга қарамай, мен ундан инсонлар сирасига кирмайман. Мен учун шахсий статистикамнинг аҳамияти йўқ. Тўғри, Англиядаги ўйиним ва статистикам билан мақтанишим мумкин бироқ, барчаси Англияда қолди. “Интер” мен учун янги чақирув! Барчасини бошидан бошлашга ва “Интер”нинг зафарли юришларида ёрдам беришга қарор қилганман.

“А серия” учрашувларини ёшлигимдан бошлаб кузатиб келаман. Бу ерда доиммо кучли ижрочилар ҳаракат қилган. Улар сафида ўз ўрнимни топиб кетишим лозим.

Контени “Тоттенҳэм”даги даврларимдан бери яхши биламан. Биз унинг жамоасига қарши бир неча маротаба майдонда тўп сурганмиз. Конте қўл остидаги “Челси”га қарши учрашувлар биз учун катта синовдек эди. Жуда катта иштиёқ билан машғулотларни кутяпман. Уни яқиндан билгим ва жамоавий ўйини ҳақидаги тушунчалари билан тезроқ танишгим келяпти.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:18, 29.01.2020.
Ўқилди: 4773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3645]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3298]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2995]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2979]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2968]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2243]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2167]

Родри операция қилинади [2073]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [1906]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1876]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик