«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатининг 18-тури доирасида «Вест Хэм»га қарши қолдирилган ўйинда (2:0) битта гол уришга муваффақ бўлди.
Мисрлик футболчи учун бу гол мерсисайдликлар сафидаги Премьер-лига доирасида урган 66-гол бўлди. Ушбу кўрсаткич бўйича Муҳаммад жамоанинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес (65)дан ўтиб кетиб, «Ливерпуль» тўпурарлари орасида 5-ўринга кўтарилиб олди.
Салоҳдан олдинда Луис Суарес (69), Майкл Оуэн (118), Стивен Жеррард (120) ва Робби Фаулер (128) жойлашган.